Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасида «Ливерпуль» 28 май, шанба куни «Реал» билан баҳс юритди.
Стадиондаги тартибсизликлар сабаб учрашув 30 дақиқа кеч бошланди. Биринчи бўлимда жамоалар кўплаб хавфли вазиятларни яратди. Бўлим сўнгида Карим Бензема гол урганди. Аммо узоқ муҳокамалардан сўнг, гол ўйиндан ташқари ҳолат сабаб, бекор қилинди.
59-дақиқада Винисиус Жуниор Федерико Вальверденинг ажойиб узатмасини голга айлантирди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва Винисиуснинг голи «Реал»га ғалаба келтирди.
Шу тариқа «қаймоқранглилар» ўз тарихида 14 марта Чемпионлар Лигаси совринига эга чиқди.
ЕЧЛ
Финал
28 май, шанба
«Ливерпуль» Англия – «Реал» Испания 0:1
Гол: 0:1 – 59 Винисиус Жуниор.«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Ҳендерсон (Кейта, 77), Тиаго Алькантара (Фирмино, 77), Фабиньо, Салоҳ, Мане, Диас (Диогу Жота, 65).
«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 90), Кроос, Каземиро, Вальверде (Камавинга, 85), Бензема, Винисиус Жуниор.
Огоҳлантириш: Фабиньо (62).
Изоҳ (0)