• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Фикр кучи билан гаджетларни бошқариш. Нейроинтерфейслар қандай яратилган ва бу технология бугунги кунда нималарга қодир?

    Технология ҳақида гап кетса, кўз олдимизга албатта Илон Маск келади. У бир қўли билан Марсни забт этишга уринса, иккинчи қўли билан жаҳоннинг фонд ва криптовалюта бозорларини силкитади. 2019 йилда Маск дунёга ўзининг навбатдаги ташаббусини — «мия-компьютер» интерфейси технологияларини ишлаб чиқарувчи Neuralink компаниясини тақдим этди. Стартап мутахассисларининг фикрича, тадқиқот натижалари баъзи неврологик касалликларни енгишга кўмаклашиши, келажакда эса инсон соғлиғи билан боғлиқ кўплаб ноқисликларни бартараф қилиши мумкин. Қуйида нейроинтерфейс технологияси ҳақида батафсил сўз боради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳаммаси қандай бошланган?

    Мия ҳамда ташқи қурилма ўртасида ахборот алмашиш имконини берувчи технологиялар ўтган асрда ривожлана бошлаган. Бу каби ташқи қурилмаларга компьютер, протез, смартфон, ногиронлар аравачаси ёки бошқа тиббий жиҳозлар киради. 1965 йилда нейрофизиолог Хосе Делгадо тажриба ўтказади: у нейрочип лойиҳалаштириб, уни корридада қатнашиб юрган буқанинг миясига жойлаштиради. Тадқиқотчи турли огоҳлантиришлар билан мияга бевосита таъсир қилиш орқали жонивордаги тажовузкорликни назорат қилиш мумкинлигини исботламоқчи эди.

    Тажриба шу тартибда амалга оширилади: Делгадо аренага киради, буқа нишонни кўради. Буқа жангчиси билан ҳайвон ўртасидаги масофа хавфли даражагача қисқарганда олим бошқарув панелидаги тугмачани босади. Буқа ортга сапчийди. Натижани мустаҳкамлаш учун Делгадо қизил матони олади. Ҳайвон бу сафар ҳам енгилади: қурилма тадқиқотчини иккинчи марта ҳам қутқариб қолади. Тажриба видеотасвирга муҳрланади.

    Кейинчалик профессор Делгадо бошқа ҳайвонлар устида ҳам муваффақиятли тажрибаларини давом эттиради ва 1970 йили The New York Times газетасига берган интервьюсида чинакам инқилобий гапни айтади:

    Инсоният эволюциянинг бурилиш нуқтасига келди. Биз психик функцияларни мустақил тарзда бошқариш остонасида турибмиз. Савол шундай: биз идеалда қандай одамларни яратмоқчимиз?
    Ўшанда олим ўтказган тадқиқот натижалари ахлоқий келишмовчиликларни келтириб чиқарган. Лекин бу технологиянинг амалий фойдаси кўпроқ эди ва илмий ҳамжамият одамлар устида тажрибалар ўтказишни бошлаб юборади.

    Дунёдаги биринчи киборг одам бўлиш бахти рассом Жонни Рейга насиб этган. У жиддий жароҳат туфайли шол бўлиб қолганди: қимирлаш, гапириш ва ҳатто кўзларини пирпиратишга ҳам ожиз эди. Невролог Филип Кеннеди 1998 йилда Жоннинг миясига микроэлектрод жойлаштиради. Рей оддий хатти-ҳаракатлар ҳақида ўйлаши керак эди — масалан, қўлини кўтараётгани ҳақида. Ушбу ҳаракатларга мос тушадиган нерв импулслари эса курсорни компьютер экранида ҳаракатлантиради. Шундай қилиб, шол бўлиб қолган рассом мулоқот қилиш имкониятига эга бўлган.

    Киборг — механик ёки электрон компонентларни ўз ичига олган биологик организм, инсон ва машина гибриди.

    Тўғри, бу узоққа чўзилмаган. Операциядан тўрт йил ўтиб, биринчи киборг одам вафот этади, тадқиқот учун доктор Кеннедига ажратилган грант эса тугайди. Сўнгра шифокор ўзини илм-фан учун қурбон қилишга журъат топади ва 2014 йилда ўз миясига электрод ўрнатади. Доктор буни амалга ошириш учун Белизга борган, чунки АҚШда бундай тажрибалар ўтказиш тақиқланганди. Бироқ кейинги йил докторнинг саломатлиги ёмонлашиб, тадқиқот тўхтатилади.

    Нейроинтерфейс турлари

    Қурилмага уланишнинг турли усуллари бор, шу сабабли барча нейроинтерфейслар бир нечта турларга бўлинади:

    Инвазив — мияга тўғридан-тўғри имплантация қилинган. Делгадо ва Кеннеди тажрибалари айнан шу турга мансуб.

    Минимал инвазив — электродлар мия юзасига жойлаштирилади. Масалан, карликни даволашда анчадан бери қўллаб келинувчи, машҳур кохлеар имплантлар.

    Инвазив бўлмаган — принципиал жиҳатдан операция талаб қилмайдиган. Кўплаб қурилмалар шу тарзда ишлайди, электроэнсефалограммалардан тортиб нейрофитнес машиналаригача.

    Қурилма билан алоқа ўрнатишнинг яна бир таснифи мавжуд. Сигнални қабул қилиш ва узатиш принципига кўра, мия интерфейслари бир томонлама (одамдан қурилмага ёки аксинча) ё икки томонлама (чип бир вақтнинг ўзида сигнални ҳам қабул қилиб, ҳам узатади) бўлиши мумкин. Иккинчиси ҳозирча фақат концепциялар ва илмий фаразлар даражасида қолмоқда.

    Бугунги кунда нейроинтерфейслардан қайси соҳаларда фойдаланилмоқда?

    Тиббиёт

    Шол бўлиб қолган рассомнинг мияси билан ўтказилган тажрибадан бери бор-йўғи 25 йил ўтди, аммо шу вақт оралиғида нейротехнология жадаллик билан ривожланди. Протезлаш ва реабилитация соҳасида ажойиб натижалар қайд этилди. Масалан, 2016 йилда Жон Ҳопкинс университети олимлари фикр кучи билан бошқариладиган робот қўлни яратди. Калифорния университети мутахассислари эса нейроинтерфейс, мушакларни стимуляция қилиш ва суспензиядан фойдаланиб, оёқлари шол бўлиб қолган одамни юришга ўргатади. Бошқа бир гуруҳ тадқиқотчилар эса нейроинтерфейс, виртуал реаллик ва экзоскелет ёрдамида беморларнинг орқа миясини қисман тиклашга муваффақ бўлади.

    2021 йил август ойида Массачусетс технология институти тадқиқотчилари Шанхай Чжао Тонг университетидаги ҳамкасблари билан биргаликда тактил протез қўлни тақдим этган. У нафақат бармоқларингизни бошқаришга имкон беради, балки тегиниш ҳиссини ҳам пайдо қилади: мушукни силаб, унинг юмшоқ мўйнасини сезишингиз мумкин.

    Кўриш қобилиятини тиклаш соҳасида ҳам ютуқлар мавжуд. 2017 йилда Россияда биринчи марта тўр пардаси шикастланган беморларга бионик имплантлар ўрнатиш бўйича операциялар ўтказилган. Кўзойнакка ўрнатилган камера киберкўзга сигнал узатади, у эса мияга визуал тасвирларни юборади. Олимлар ҳозир кортикал имплантлар технологиясини синовдан ўтказмоқда. Унинг фарқи шундаки, микрочип кўзи ожиз инсонларга кўзларсиз кўриш имконини беради. Яъни мия билан кўришга имкон туғилади.

    Мия сигналларини ўқиш инсоннинг руҳий ҳолатини яхшироқ тушунишга ва ҳатто баъзи неврологик касалликларни енгишга ёрдам беради. Мисол учун, NeuroAngel стартапи томонидан ишлаб чиқарилган нейроинтерфейс ҳолдан тойганликни аниқлайди. PigPug гарнитураси эса аутизм спектрининг бузилиши ёки диққат етишмовчилиги гиперактивлиги бўлган болаларга диққатни жамлашни ва дам олишни ўрганишга кўмаклашади.

    Кўнгилочар машғулотлар 

    Ўйин саноати ривожланиш йўлида «мия-қурилма» алоқасидан фойдаланишни мақсад қилган. Бугун гарнитура ёрдамида диққатни экраннинг маълум нуқталарига қаратиш орқали персонажларни бошқаришингиз мумкин. PigPug симулятори худди шу тарзда ишлайди. Катта эҳтимол билан, яқин келажакда мия интерфейслари метаолам ва индивидуал VR ўйинларда аватарларни бошқаришга ёрдам беради.

    2021 йилда Франциянинг NextMind компанияси компьютер ва телевизорга оғзаки буйруқлар бериш имконини яратувчи биринчи қурилмани бозорга чиқарди. Унга етарлича мос тушадиган дастурий таъминот ишлаб чиқилиши билан бундай эшитиш воситаси ускунани одатий тарзда бошқара олмайдиган кишилар учун катта имкониятларни очиб беради.

    Нейротехнологиялар ривожланиши нималарга олиб келиши мумкин?

    Буқа билан ўтказилган тажрибадан бери нейроинтерфейс ва одам симбиози билан боғлиқ баҳслар тўхтамайди. Технология тарафдорлари киборглар даври келишини башорат қилмоқда. Улар бундай одамларни эволюциянинг янги тармоғи вакиллари деб ҳисоблаш мумкинлигига ишонади. Турли ноқисликларни бартараф қилишда энди машиналар ёрдамга келади. Британиялик олим, мустақил тадқиқотчи, эколог ва футуролог Жеймс Лавлок ўз китобида шундай ёзади:
    Келажакни одамлар эмас, балки мен киборг деб атайдиганлар тушунади. Улар ўз ўзини лойиҳалаштиради ва бунёд этади.
    Табиий ва сунъий интеллект ўртасидаги боғлиқлик кўп нарсалар, масалан, гаджетларни бошқариш, маълумотни қабул қилиш ва иш жараёнлари ҳақидаги тасаввуримизни ўзгартириб юбориши мумкин. Футурологларнинг энг кескин прогнозларида ҳатто «телепатия», «ақл-идрокни юклаш» ва «рақамли боқийлик» каби фаразлар ҳам учраб туради.

    Бироқ мия ва унинг салоҳияти ҳалигача тўла ўрганилмаган. Шу сабабли антиутопик сценарийлар ҳам мавжуд. Ҳар қандай алоқани бузиб кириш мумкин ва «мия-компьютер» алоқаси ҳам бундан мустасно эмас. Нейроинтерфейслар инсон онгига кириш учун «калит» бўла олади ва технологияга қарши бўлган инсонлар фикрига кўра, айнан шу нарсадан қўрқиш керак.

    28.05.2022, 17:15   Изоҳ (0)   30009
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.