Telegram пуллик аккаунтларни ишга туширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда «Telegram info» канали маълум қилди.
Пуллик обуна бўлган фойдаланувчилар бир қатор имтиёзларга эга бўлади. Унинг асосий хусусиятлари исм ёнидаги махсус белги, тўлиқ экранли стикерлар ва қўшимча реакциялар бўлади.
Баъзи элементлар учун қўйилган сон чегараси икки бараварга оширилади. Масалан:
- папкадаги чатлар сони (100 → 200);
- каналлар ва супергуруҳларни чеклаш (500 → 1000);
- папкалар сони (10 → 20);
- асосий тасмадаги (5 → 10) ва папка ичидаги (100 → 200) маҳкамланган диалоглар сони;
- канал ва супергуруҳлар учун очиқ ҳаволалар сони (10 → 20);
- севимли стикерлар сони (5 → 10).
Пуллик ҳисоблар қачон ишга тушиши ва уларнинг қанчага тушиши ҳозирча номаълум.
Аввалроқ Telegram жамоаси илованинг янги версиясини тақдим қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)