• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода қурбақа ёмғири, «порахўрлик ва бесоқолбозликда айбланган» мухбирлар, АҚШнинг кучи СССРники билан тенглигини тан олган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 22 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    Президент Ислом Каримов 20 май куни АҚШнинг СССРдаги собиқ элчиси Аврелл Гарриманнинг рафиқаси Памела Гарриман хоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Каримов «дўстона суҳбат чоғида... Ўзбекистон дарвозалари дўстлик ва ҳамкорлик қилишни хоҳлаётган холис ниятли барча мамлакатлар ва кишилар учун ҳамма вақт очиқ эканлигини таъкидлаган».

    Президент Ислом Каримов 20 май куни АҚШнинг СССРдаги собиқ элчиси Аврелл Гарриманнинг рафиқаси Памела Гарриман хоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Каримов «дўстона суҳбат чоғида... Ўзбекистон дарвозалари дўстлик ва ҳамкорлик қилишни хоҳлаётган холис ниятли барча мамлакатлар ва кишилар учун ҳамма вақт очиқ эканлигини таъкидлаган».
    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 май сонидан лавҳа. Сурат муаллифи: Р.Нуритдинов / ЎзА

    90 йил аввал. 1932 йил 22 май, якшанба

    Экин-тикин ишлари авжида, бу ишларга сув керак. «Қизил Ўзбекистон» газетасининг бу сафарги муқоваси суғориш ишларининг боришига бағишланган. Масалан, «Марғилон ариқлари дарвозасиз. Сел хавфи билан курашда ‘ўзибўларчилик’ кайфияти йўқотилсин» материалининг сарлавҳасиданоқ Марғилондаги аҳвол аён. «‘Зеленский’ каналининг бошидаги Исо авлиё ариғини кенгайтириш шарт эди. Бироқ бу ариқнинг бошидан охиригача қумлаб ётади. Бу ариқни тузатиш учун ҳаракат йўқ. Исо авлиё ариғида сув тошқини хавфи кучаймоқда», — дейилади материалда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 май сонидан лавҳа

    Россиядаги Новокузнецк шаҳри номи «Кузнецкстрой ишчилари, инженер-техник ходимлари, партия ва касаб ташкилотларининг илтимоси билан» Сталинск деб ўзгартирилган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 май сонидан лавҳа

    Тошкентлик Бақо Мусаев ҳам исмини ўзгартиришга қарор қилган (Сталин деб эмас, албатта). «Қизил Ўзбекистон»нинг реклама, афиша ва эълонлар бўлимида берилган лавҳада шундай дейилади: «Тошкентлик ўртоқ Бақо Мусаев ўзининг Бақо исмини Тўлқин исмига ўзгартирадир. Бу тўғрида қаршилик кўрсатган ўртоқлар бўлса, Тошкент шаҳар шўросининг ташкилот бўўлимига ўзларининг турган жойларини ва номларини кўрсатиб, маълум қилсинлар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 май сонидан лавҳа

    Газетанинг сўнгги саҳифасида, анъанага содиқ ҳолда, «бадриддиновчилар суди»нинг навбатдаги тафсилотлари. Суддан тайёрланган бу сафарги репортаж гувоҳ Тошпўлатовнинг сўзлари баёнига бағишланган. Унинг таъкидлашича, «Бадриддинов, Ўроз ота ва уларнинг бир тақим шайкалари... Марғилон, Қўқон мухбирларининг оёқларидан олишга, партия ва союздан чиқаришга, ҳатто қамоқхоналаргача элтиб тиқишга муваффақ бўла билдилар. Мен ‘порахўрлик’да айбланиб, ишдан олиниб, жиноий масъулиятга тортилдим. Абдулла Аҳмедовнинг гарданига ‘бесоқолбозлик’ шалтоғи ағдарилиб, у 3 йил қамоқхонага ҳукм қилинди. Машраб Муҳаммаджонов, Мирзаҳотам Олимлар қамалиб, хонавайрон этилдилар. Фаол мухбир Ҳамро Алидўсматов эса оғуланиб ўлдирилди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 22 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 22 май, сешанба

    «Қизил Ўзбекистон»нинг бу кунги сони саҳифалари асосан Никита Хрушчёвнинг Болгарияга сафари якунлари, у ердаги якуний нутқи ҳамда Совет—Болгария қўшма баёнотига ажратилган. Нутқ ҳам, қўшма баёнотнинг ҳам аксарият қисми Американинг хатти-ҳаракатларини қоралашга бағишланган.

    «АҚШ президенти ақлга тўғри келмайдиган гапларни айтди. Ахир, жилла бўлмаса, кучи кучингга тенг келадиган кишига дағдаға қилиш ақлга сиғадиган ишми. Тугмачани босиш ва ‘Совет Иттифоқи билан ядро конфликтида ташаббус’ кўрсатиш ўз-ўзини ўлдириш деган гап бўлади-ку. Ана шундай ҳарбий конфликт чиқаришга журъат қилган киши урушнинг барча энг замонавий воситалари ишга солингани ҳолда қақшатқич жавоб зарбаси олган бўлур эди. Социалистик лагерда, Совет Иттифоқида эса бундай воситалар етарли миқдорда бор», — деб нутқ ўқиган Хрушчёв 250 минг болгариялик олдида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 май сонидан лавҳа

    Совет—Болгария қўшма баёнотида эса Германия Демократик Республикаси ва Ғарбий Берлин атрофидаги аҳволга муносабат билдирилган. «Совет Иттифоқи ва Болгария Халқ Республикаси... эркин шаҳарга энг мустаҳкам халқаро гарантиялар бериш тарафдоридирлар ва шу мақсадда Ғарбий Берлинда муайян бир вақт мобайнида бетараф давлатлар ёки БМТ қўшинларининг кичик контингентлари туришига розидирлар», — дейилади унда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 май сонидан лавҳа

    Газетанинг сўнгги саҳифасигина Болгарияга сафар тафсилотларидан омон қолган. Чигит экиш кампаниясидаги айрим камчиликлар ҳақида:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 22 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 22 май, жума

    Асосий мавзу — ўтган ҳафта давомида юз берган кучли ёғингарчилик ва сел тошқинларини, шунингдек, улар ортидан юзага келган миш-мишларни бартараф этиш.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 май сонидан лавҳа

    Масалан, Бухорода аҳоли орасида «Тўдакўл сувга лиқ тўлганмиш, бугун-эрта тошиб, Бухоро шаҳрини сув босармиш», деган миш-миш тарқалган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 май сонидан лавҳа

    Ундан ҳам қизиғи, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида қурбақа ёғган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 май сонидан лавҳа

    МДҲнинг турли нуқталарида вазият кескин. Россия парламенти Қримни 1954 йилда Украинага бериш тўғрисидаги ҳужжатнинг қонунийлигини кўриб чиқиб, уни «адлиявий кучга эга эмас» деб топган. Бу ҳолат, табиийки, Украина томонининг кескин норозилигига сабаб бўлган. Буёқда Арманистон Нахичеванни ўққа тутмоқда. Энг аянчли ҳодиса Схинвалида юз берган — грузин жангарилари асосан аёллар, болалар ва қариялардан иборат автобусни тўхтатиб, 36 кишини отиб ташлаган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 22 май сонидан лавҳа

    Тоғли Қорабоғ ва Жанубий Осетиядаги бу воқеаларга ўзбекистонликлар шифокорлар жим қараб тура олмаган:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 май сонидан лавҳа

    Афғонистон энди тинчиди, деган вақтда яна отишмалар бошланиб кетган эди. Энди яна қайтадан музокаралар ўтказилмоқда, такрорий битимлар имзоланмоқда:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 22 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Чигирткаларга фойда келтираётган Ўзбекистон—Тожикистон «жанжали», «Сурхон дарё бўлиб бунча сувни кўрмаган», «автомобилсозлик саноатимиз бўлмаса, ривожланмаймиз». Ўзбек матбуоти 21 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Ўзбекистонда «тонировка»нинг тақиқланиши, Шаҳрисабзнинг 1962 йилги миллионери, Андижон тарихидаги энг вайронкор иккинчи зилзила. Ўзбек матбуоти 20 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Қашқадарёлик 2 ёшли қори, Ўзбекистон—Украина дўстлигини сақлаб қолишга ҳаракат, «СССРни тиклашга уриниш аҳмоқона ниятдир». Ўзбек матбуоти 19 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    22.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   95651
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.