Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бешта вазн дивизионида собиқ Жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ва Дон Мур ўртасидаги кўргазмали жангнинг вақти яна ўзгарди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

45 ёшли Мейвезер ва 42 ёшли Мур ўртасидаги беллашув 14 май куни Дубай шаҳрида ўтказилиши лозим эди. Аммо БАА президенти Халифа ибн Зайд ал-Наҳаённинг вафоти сабаб, жанг бошқа санага қолдирилган эди.

Аввалига Мейвезер ўз Instagram саҳифасида Мур билан жанг 21 май куни ўтказилишини маълум қилганди. Аммо ташкилотчилар Мейвезер—Мур жангини 21-октябрга қолдиришга қарор қилди. Бунга БААнинг мотам ҳолатида экани сабаб сифатида кўрсатилган.

Маълумот учун, Флойд ушбу жангдан 10 миллион доллар гонорар олади. Шунингдек, пуллик трансляциялар сотувидан тушадиган 50% улуш ҳам боксчига тақдим этилади.

Мейвезер 2021 йилнинг июнида блогер Логан Полга қарши кўргазмали жангда иштирок этганди. Беллашувда ғолиб номи аниқланмаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди