Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда 2022 йилнинг 22 май куни Узекспосентер ва Intercontinental кўргазмалар мажмуасининг ҳудудида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Шу сабабли, 22 май куни соат 6:00 дан 13:00 гача қадар бир неча йўналишлардаги йўл қисмлари ёпилади:

  • Кичик ҳалқа автомобиль йўли — Бўзсув кўпригидан (мўлжал: «Минор» масжиди ва Малика) Чингиз Айтматов кўчаси билан кесишмагача.
  • Шароф Рашидов шоҳкўчаси — халқаро бизнес марказидан Осиё кўчаси билан кесишмагача.
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», – дея қўшимча қилинади ҳокимлик хабарида.

Бундан аввал Тошкентда таъмирлаш ишлари сабаб айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган 
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Бизнес
Хитой, Корея ва Қозоғистон: Ўзбекистонга энг кўп “иномарка”лар қаердан олиб келингани маълум бўлди