Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

19 май куни «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилишида депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ушбу қонун лойиҳаси билан Миллий гвардияга жамоат тартибига тажовуз қилинган ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ва маъмурий баённомаларни расмийлаштириш ваколати берилмоқда.

Шунингдек, депутатлар «Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ҳам муҳокама қилган. Таъкидланишича, бугунги кунда йўлларнинг ҳолати ўсиб бораётган транспорт воситаларининг тирбандликларсиз ҳаракатланишини таъминлашга жавоб бермайди. Бу борада жамоатчилик иштирокини белгиловчи нормалар мавжуд эмас. Бундай камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш зарурати туғилмоқда.

Йиғилиш давомида фракция раҳбари Алишер Қодиров йўл таъмирлаш ишларини фақат тунги вақтларда амалга ошириш кераклигини, чунки иш вақтидаги бундай ҳаракат катта тирбандликни келтириб чиқараётганини таъкидлаган.

«Бугун бу жараённи қонунчилик билан тартибга солиш, яъни йўл таъмирини фақат тунги вақтларда амалга ошириш вақтини қонун билан аниқ белгилаш керак. Бу дунё тажрибасида бор», – дейди фракция етакчиси.

Ташаббускорлар бу тўғри талаб эканини айтиб, бу масала билан шуғулланишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ўрталарида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, депутат Алишер Қодиров йўлларда хавфсизликни таъминлаш масаласига бағишланган йиғилишда иштирок этганини маълум қилиб, қоидабузарларни жазолаш, тирбандликларнинг олдини олиш борасидаги фикрлари билан бўлишганди. Ўшанда у «Нима учун давлат хизматида иш бошлаш вақтини 08:30, олийгоҳларда ўқиш бошлаш вақтини 10:00 га белгилаш мумкин эмас? Осмон узилиб ерга тушмайди», деганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди