• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиб келган йигит Қирғизистонга қочиб кетаётганида ушланди (видео)

    Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида интернет тармоғи орқали ақидапарастлик ғоялари сингдирилган материалларни тарқатиш билан шуғулланган шахс фаолиятига чек қўйилди, деб хабар беради ЎзА.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Хусусан, Наманган шаҳрида яшовчи 23 ёшли фуқаро Ж.А. Telegram мессенжери орқали Россияда ишлайдиган Шуҳрат исмли шахс билан танишиб, диний мавзуларда ўзаро ёзишмаларни амалга оширган. Янги таниши эса унга халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Абу-Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий ва бошқаларнинг аудио, видеомаърузаларини юбора бошлаган.

    Натижада Ж.А. Telegram мессенжерида канал очиб, унинг аъзоларига ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган электрон китоблар, фото, аудио, видеоматериалларни тарғиб қилган.

    Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Ж.А. ҳуқуқ-тартибот идораларига чақиртирилиб, унинг мобил алоқа воситаси текшириб кўриш мақсадида олиб қолинган. Сўнгра Ж.А. эски телефони орқали Шуҳрат билан боғланиб, бўлган воқеани айтганида, Шуҳрат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари уни қўлга олиши мумкинлигини айтиб, зудлик билан Қозоғистонга чиқиб кетиши кераклигини билдирган. Шундан кейин Ж.А. Тошкент вилоятига бориб, «Ғишткўприк» халқаро ўтказиш пунктидан Қозоғистонга ўтишни режа қилган. Аммо хорижга чиқиш паспорти йўқлиги боис унинг режаси амалга ошмай қолган.

    Шундан кейин у Шуҳрат билан қайта боғланиб, ундан Фарғона вилоятининг Қува туманига бориш ҳамда у ердан айланма йўллар орқали Қирғизистонга ўтиб кетиш топшириғини олган. Шунингдек, Шуҳрат унга Қирғизистонга чиқиш йўлларини ҳам ўргатган. Натижада Ж.А. ўзбек—қирғиз давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган вақтида қўлга олинган.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, Ж.А. томонидан Telegram мессенжери орқали тарқатилган материаллардаги маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.

    Унинг содир этган ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди ва жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан Ж.А.га нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Аввалроқ Қашқадарёда Сурияга кетмоқчи бўлган 24 ёшли шахс ушлангани, Сурхондарёда Facebook орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахс ушлангани, Сирдарёда халқаро террористик ташкилотга аъзолиги учун қамалган маҳкум қамоқхонадан туриб экстремистик гуруҳ тузгани, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида экстремистик ташкилотларга алоқадор 24 нафар шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Жиззахда диний экстремистик оқим тарафдори ушланди
    • Хоразмда Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган 4 нафар йигит ушланди
    • Сурхондарёда Суриядаги жангарилар лагерига қўшилишни режалаштирган 21 ёшли йигит ушланди

    19.05.2022, 12:19   Изоҳ (0)   22078
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 20 май куни ёмғир ёғиши мумкин

    19.05.2022, 12:08

    «Фикрларим шунчаки қирқиб ташланган». Адвокат фоҳишахоналар фойда келтираётгани ҳақидаги гапларига изоҳ берди

    19.05.2022, 11:31

    Вазирлар Маҳкамаси қарори билан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди

    19.05.2022, 10:56

    Антикоррупция агентлиги очиқликка оид қонунчилик талабларига риоя этмаган 8 та маҳаллий ҳокимликка огоҳлантириш юборди

    19.05.2022, 09:20

    Тошкентда академик Эдвард Ртвеладзе таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди

    19.05.2022, 09:05

    Самарқандда бир-бирига туташган бешта уйда ёнғин содир бўлди

    19.05.2022, 08:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.