• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Ошхонадаги идиш-товоқларга зарар етказадиган хатоликлар

    Маълумки, сифатли идишлар арзон нархда сотилмайди ва шунинг учун ҳамма иложи борича уларни узоқ вақт хизмат қилишини хоҳлайди. Аммо кўпинча идишларга ўз қўлларимиз билан зарар бераётганимизга шубҳа қилмаймиз. Афсуски, нотўғри фойдаланиш натижасида эса уларга путур етади.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Иссиқ идишни совуқ сувга ботириш

    Ҳеч қачон иссиқ идишни совуқ сувга ботирмаслик керак. Чунки кескин ҳарорат фарқи туфайли термал шок пайдо бўлади. Бу идиш қирраларининг деформациясига, идишнинг пастки қисмида ёриқлар пайдо бўлишига олиб келади. Идишнинг ёки тованинг пастки қисми деформацияланган бўлса, у кейинчалик текис турмайди ва бу ноқулайлик туғдиради. Таом тайёрлаш вақтида эса идишнинг ағдарилиб кетиши хавфи бўлиши мумкин. Деформация, шунингдек, тагига олмайдиган идиш қопламасининг кўчишига олиб келади.

    Тагига олмайдиган идишларни ҳаддан ташқари қиздириш

    Тефлон ёки керамика тагига олмайдиган идишлардан фақат ўрта ва паст ҳароратда фойдаланиш мумкин. Юқори ҳарорат вақт ўтиши билан махсус қопламани йўқ қилади ва бу идишлар соғлиқ учун зарарли бўлган буғларни чиқаришни бошлайди. Полимер гриппининг аломатлари ҳақида эшитганмисиз? У «тефлон» деб ҳам аталади.

    Совуқ сувга туз қўшиш

    Зангламайдиган пўлатдан ясалган идишнинг тагида ювиб бўлмайдиган оқ нуқталарни кўрганмисиз? Улар туздан пайдо бўлади, баъзан, масалан, макарон пиширишда совуқ сувга туз қўшилади. Туз совуқ сувда яхши эримайди ва шунчаки пастга чўкиб, оқ рангли доғлар қолдиради. Шунинг учун тузни қайнаб турган сувга солиш лозим.

    Чўян ва ёғоч идишларни сувга бўктириш

    Бу кенг тарқалган идиш ювиш усули қуйма темир, ёғоч тахтакачлар ёки шунга ўхшаш идишларга тўғри келмайди. Ёғоч идишлар шунчаки сувни ўзига шимиб олади ва тезда синиб кетиши мумкин. Чўян идишларни сувда бир неча соатга қолдириш унинг ҳимоя қатламининг йўқ қилинишига олиб келади ва занглай бошлайди.

    Мармар ёки шишадан ясалган тахтакачдан фойдаланиш

    Шиша, мармар ёки гранитдан ясалган тахтакачлар жуда замонавий ва профессионал кўринади, уларни тозалаш осон, лекин, афсуски, улар пичоқларнинг ўткирлигини йўқотиши мумкин. Агар пичоқлар ўткир бўлса, ёғоч ёки пластмасса тахтакачлардан фойдаланиш яхшироқ.

    Алюмин идишларда нордон таом пишириш

    Ҳеч қачон нордон шўрвалар ёки соусларни алюмин ёки чўян идишларда пиширмаслик керак. Кислота металл билан реакцияга киришади ва шунчаки таомнинг таъмини бузади. Агар бу каби таомни узоқ вақт пиширишни ёки қайнатишни режалаштирган бўлсангиз, унда керамика, эмал ёки бошқа материалдан ясалган идишларни танлаш тавсия этилади.

    Тагига олмайдиган идишларни нотўғри парвариш қилиш

    Тагига олмайдиган қопламали идишларни ювишда ҳеч қандай қаттиқ материаллардан фойдаланмаслик керак: металл губкалар ва тозалаш воситалари идишларни қириб юборади.

    Идишларни нотўғри сақлаш

    Пичоқ ва бошқа ошхона асбоблари доимо биргаликда очиқ ҳолда сақланса, улар осонгина шикастланади ва қирилади. Сақлаш вақтида бундай муаммоларнинг олдини олиш учун уларни қоғоз ёки ошхона сочиқлари билан ўраб қўйиш мумкин. Пичоқларни яхши сақлаш учун деворга ёки махсус қутиларга солиб қўйиш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • Ошхонада бактериялар қаерда тўпланади ва уларни қандай йўқотиш мумкин?
    • Тахтакач ва идишлардан балиқ ҳидини қандай қилиб кетказиш мумкин? 
    • Чизғич, сузиш кўзойнаги ва ошхонада унумли фойдаланиш мумкин бўлган бошқа буюмлар

    19.05.2022, 22:22   Изоҳ (0)   17118
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уйдаги аслида тез-тез алмаштирилиши керак бўлган, аммо кўпчилик узоқ вақт фойдаланадиган 9 та буюм

    19.05.2022, 12:44

    Эскирган губкалардан яна қандай мақсадда фойдаланиш мумкин?

    16.05.2022, 15:55

    Уйдаги чумолилардан қандай қилиб бутунлай қутулиш мумкин?

    10.05.2022, 16:31

    Уйни тозалашда вақтни тежашга ёрдам берадиган 9 та лайфхак

    09.05.2022, 15:51

    Сочиқларни қандай юмшоқ ва пахмоқ қилиб ювиш мумкин?

    07.05.2022, 19:54

    Чарм, замш ва матоли оқ кроссовкаларни тез ва осон тозалаш бўйича тавсиялар

    06.05.2022, 10:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.