• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Урушни танқид қилгани, 9 миллиард доллар йўқотгани ва саратонга чалингани ҳақида Tinkoff Bank асосчиси Олег Тиньков билан суҳбат

    Айни вақтда Россияда хоржий агент деб топилган журналист ва блогер Юрий Дуд ўзининг YouTube’даги каналида Tinkoff Bank асосчиси Олег Тиньков билан суҳбат уюштирди. Унда таниқли бизнесменнинг Украинага қарши кечаётган урушга муносабати, саратонга қарши курашгани, банкдаги улушини нима учун сотгани ва бошқа бир қанча саволларга батафсил тўхтилиб ўтилган. «Дарё» шу суҳбатнинг айрим эътиборга молик ўринларини ўзбек тилида ҳавола этади.

    Тиньков беш йил аввалги интервьюсида Владимир Путинни император этиб тайинлаш ҳақида таклиф берганди. У нима учун бундай қилганди?

    Путинни император этиб тайинлаш ҳақида айтганимдан беш дақиқа аввал ё беш дақиқа кейинроқ мен шундай деганман: «Путин мамлакатда юз бераётган коррупция учун жавобгар». Айни вақтда бу гапим унутилиб, подшоҳлик ҳақидаги гапим тинмай эсланяпти.

    Беш йил аввал, қўлингда беш-олти миллиард доллар пул ва 50 минг ишчинг бўлган пайтда, коррупция учун шахсан Путинни айблаш шунчаки довюраклик эмас, балки ўта катта жасорат эди. Ихтиёрида шунча маблағи бўлган ҳар қандай шахс бунга журъат тополмасди. Лекин мен айтдим.

    Хўш, императорлик ҳақидаги гап билан нимани назарда тутгандим? Биринчидан, бу пичинг эди. Иккинчидан, нима деганимни яхши эслайман. Умуман, Россия монархияга айланса, ёмон бўлмасди. Айниқса, урушга қарши ёзган постим остидаги шарҳлардан кейин. Ичкаридаги халқ қандай фикрда эканлигини кўрдим. Уларга шоҳ керак. Эътибор беринг, шу фикрни билдирганимдан уч йил ўтиб, Путин конституцияни ўзгартирди ва чиндан ҳам шоҳ бўлиб олди.

    Тиньков нима учун уруш бошланишидан аввал ҳукуматни деярли танқид қилмаган?

    Мен сиёсатчи эмасман ва ҳеч қачон бу иш билан шуғулланмаганман. Сиёсат мени умуман қизиқтирмайди. Бугунги ишларни эса шунчаки виждон амри билан қиляпман. Шунчаки ўзимнинг инсоний муносабатимни билдиряпман. Путинни танқид қилишга мажбур эмасдим, бу менинг вазифамга кирмайди. Мен тадбиркорлик билан шуғулланардим, шу соҳани ривожлантирганман.

    Журналистлар билан кечган юзма-юз суҳбатларда фикримни жуда очиқ баён қилардим. Яна нима истайсиз? Кремлга плакат кўтариб кирайми?

    Ҳайдовчим Сергей Митков буни тасдиқлаши мумкин. 2012 йилда у мени Пушкин майдонига (Путиннинг навбатдаги президентлик сайловларидаги ғалабасидан сўнг — «Дарё» изоҳи) олиб борган. Мен ўша ерда эдим, уч соат турдим. Совуқдан оёқларим музлаб қолгани эсимда. У ерда Борис Немцов, Навальний ва яна кимлардир бор эди. Улар: «Путин — муттаҳам!» — деб қичқираётганди. Мен ҳам уларга қўшилдим. Ўша майдонда туриб, уларни қўллаб-қувватладим. Мендан яна нима истайсиз?

    Айни вақтда кечаётган урушга Россиядаги аксар кишиларнинг, шу жумладан, Тиньковнинг ҳам сиёсатга атайин аралашмаслиги сабаб бўлмаганмикин?

    Кимдир сиёсатдан атайин қочса, кимнидир бу нарса қизиқтимайди. Шахсан мен сиёсатга қизиқмайман, лекин фуқаролик жамиятининг тўлақонли аъзоси бўлганман, дея оламан. Қилган ишларим ва айтган гапларим ҳақида ходимларимдан сўранг. Масалан, Навальний шифохонада ётган пайтдаги митингда 54 нафар ишчим қўлга олингани ҳақида почтамга хабар келди. Мен бунга жавобан: «Ажойиб! 54 одамим митингда қўлга олинибди! Бу ахир ажойиб-ку!» — деб, бизда шундай азамат йигитлар ишлашидан мамнунлигимни билдирганман.

    Бизнес, иқтисодиёт ёки умумбашарий қадриятлар ҳақида гаплашишим мумкин, лекин сиёсат мавзусига йўқман. Албатта, бу воқеаларда барчамиз айбдормиз. Бутун Россия ахлатга булғанди, у бизни булғади.

    Саратондан даволаниш вақтида кўрган даҳшатлари ва 9 миллиард доллар йўқотгани

    Мен жуда кўп ўлимларга гувоҳ бўлдим. Гематология бўлимида одамлар кўп вафот этади — қон саратонига чалинганлар. Ўлим эҳтимоли ёшга қараб 50 фоиздан 90 фоизгача ошиб боради. Менинг ўлишим эҳтимоли, тахминан, 60 фоиз эди. Хуллас, кўз ўнгингда олиб чиқиб кетилаётган жасадларни кўрганингда ўзинг ҳам мурдага айланиб қолганингни сеза бошлайсан ва Худога ёлворасан.

    Оила аъзоларим мен учун коллаж тайёрлаб, хотиним, болаларим унга «Олег, сени уйда кутяпмиз!», «Дада, сизни кутяпмиз!» каби сўзларни ёзибди. Мен бу коллажга қараб: «Ё Худо, тирик қолишни истайман, набираларимни кўришни истайман», — дейман. Кейин эса бу ёқда болалар, аёллар, одамлар шунчаки ўлдириб юборилаётганини кўрасан! Кимдир, аниқроғи, Россия қуролли кучлари бу ишни қилмоқда. Бу нима учун амалга оширилиётгани эса тушунарсиз.

    Мен бу вазиятда жим туролмасдим. Тўғри, сен саратондан ўлишинг мумкин, лекин нима учун бомбадан ўлиб кетишинг керак? Чунки сен Украинада яшайсан. Бу нима деган гап? Бу қандай қилиб XXI асрда содир бўлиши мумкин?

    Россияда қолган ва ҳақиқатни айтишдан қўрқаётганларни танқид қилишга ҳақли эмасман. Уларнинг борадиган жойи йўқ, Италия ёки бошқа бирор чет мамлакатда уйи ҳам бўлмаса керак. Улар ишсиз. Мен уларнинг устидан ҳукм чиқармоқчи эмасман. Лекин мен 9 миллиард йўқотдим, бу пуллардан воз кечдим. Мен шараф билан ўлишни маъқул кўрдим, қўрқоқ бўлмаганим учун фарзандларим мендан фахрланиб юришини истадим. Тўғри, бошида қўрқдим, лекин буни барибир қилдим.

    «Tinkoff Bank»даги улуши сотилгани тўғрисида

    Уни ўз хоҳишим билан сотдим, лекин нархи мен хоҳлагандек бўлмади. Буларнинг ҳаммаси бошланган вақтда охири яхшиликка олиб бормаслигини билардим: мен жим тура олмасдим. Ўз навбатида, улар ҳам ҳужумга ўтиши тайин эди. Банк хавф остида қолиб кетишини тушуниб турардим. Раҳбарият эса мени огоҳлантиришни қўймасди: «Олег, илтимос, тинчроқ тур, сабр қил. Қўл остимизда 70 минг ходим ва 22 миллион мижозимиз бор».

    Кадр: YouTube / «ВДуд»

    Кадр: YouTube / «ВДуд»

    Лекин бир куни сабрим тугади, уларни таҳдид остида қолдирмаслик учун улушни сотишим кераклигини англадим. Шундан кейин, март ойининг бошида, харидор қидира бошладим. Москва фонд биржасида савдолар янгидан бошланди, компания нархи 8 миллиард долларга тушиб қолди, бу «аввалги» 22 миллиард долларлик қийматдан уч баравар кам эди. Яъни менинг 35 фоиз улушим ўшанда 2 миллиарддан ошарди.

    Мен уни чегирма билан, эҳтимол, 1,5 миллиардга сотарман, деб ўйладим. Кейин харидор қидира бошладим. Биринчи, иккинчи, учинчи олигарх билан гаплашдим ва улардан «Сотиб олишимиз мумкин, лекин қимматроқ, ҳозир барчамиз саросимадамиз» каби гапларни эшитдим. Кутилмаган воқеа бўлди — санкцияга учраган камида уч нафар танишим Россияга қайтишни истамайди. Кимдир Дубайда, кимдир Лондонда.

    Тиньков санкциялардан қутулиб қолиш учун Россиянинг Украинага бостириб киришини танқид қилганми?

    Агар мен банкдаги улушимни кеча сотиб, бугун сиз билан шундай гаплашиб ўтирганимда, сиз шундай шубҳага боришингиз мумкин эди. Ўшанда мен сизни тушунган бўлардим.

    Бироқ менга нисбатан ҳеч ким бундай гумон қилолмайди, чунки мен улушни сотишимдан аввал коррупция ботқоғига ботган ҳукуматимиз, қуролли кучларимиз ва бошқалар ҳақида фикр билдириб бўлгандим. Ҳали келишувлар йўқ эди. Камчатка ва Астраханда дала ҳовлиларим бор эди, ҳозир ҳаммаси сотилган. Уларни сотишдан бир ҳафта аввал танқидий фикрларимни айтишга улгургандим.

    Масалан, Фридман (Аlfa Bank асосчиси Михаил Фридман назарда тутилмоқда — «Дарё» изоҳи) менга қўнғироқ қилиб: «Ақлингни йўқотиб қўйибсан. Аввал сотиб, кейин гапириш керак эди», — деган. Мен эса ортиқ жим туролмаслигимни, бундан ҳайиқмаслигимни айтганман. Нима фарқи бор — бунинг учун икки миллиард оламанми, юз миллионми ёки элликми. Хўш, нима фарқи бор? Мен бу ахлатга булғаниб яшашни истамайман, ҳаммасини унутишни истайман, тамом.

    2019 йили Tinkoff Bank’ни «Яндекс»га сотиш ишлари муваффақиятсиз тугагани ҳақида

    Аркадий Волож билан узоқ музокара қилганмиз. Аркадийни ажойиб тадбиркор деб биламан, лекин у ўшанда ўзини у қадар конструктив тутмади. У 6 миллиард доллар таклиф қилди, мен эса яна 200 миллион қўшишни сўрадим. Қанча йўқотганимни тушуняпсизми? Мен доим шошқалоқ бўлганман. Агар ўшанда битим тузганимда, ҳозир қўлимда 2,2 миллиард нақд пул бўларди. Эҳтимол, уни нимадир қилиб олиб қўйган бўлишарди.

    Тўғриси, мен пулга умуман ачинмайман. Такаббурликдай туюлиши мумкин, лекин чиндан ҳам шундай. Мен мамлакатдаги энг яхши банкка асос солдим.

    У айтган пулимни қўшишни истамади. Жамоам бу келишувга кескин қарши эди ва бу яхшиликка бўлди. Кейин кўнглим жойига тушди ва компаниядан кетдим.

    Интервьюни тўлиқ кўринишда YouTube’да томоша қилиш мумкин — ҳавола.

    14.05.2022, 14:51   Изоҳ (0)   35410
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.