• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Керакли вақтда катта ғалаба»: Ўзбекистон пахта саноати 13 йиллик глобал бойкотнинг якунини қандай кутиб олди?

    Ўзбек пахтакорлари ўз маҳсулотига нисбатан 13 йиллик халқаро бойкотнинг бекор қилинганини нишонламоқда, деб ёзади «Америка Овози».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ислоҳотчи ҳукумат иқтисодий жиҳатдан муҳим ҳосилни йиғиштириб олиш учун уюшган мажбурий меҳнатдан энди фойдаланмаётгани аниқланди.

    Қарор дунёдаги энг йирик пахта ишлаб чиқарувчилардан бири, жумладан, Amazon, Gap, J.Crew, Target ва Walmart каби йирик Америка кийим-кечак сотувчилари учун узоқ вақт ёпиқ бўлган бозорларга эшик очади.

    АҚШда жойлашган Cotton Campaign, 300 дан ортиқ корхона ва ташкилотлардан иборат коалиция 2009 йилда бойкот ташаббуси билан чиққан.

    Фото: Америка овози

    Фото: Америка овози

    Ўшанда Ўзбекистон ҳукумати «1 миллиондан ортиқ болалар ва катталарни, жумладан, тиббиёт ходимлари, бюджет ходимлари ва талабаларни ҳар йили терим мавсумида пахта теримига мажбурлагани» айтилган.

    Cotton Campaign ҳамкори бўлган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон форуми 2021 йилда аҳоли пахта йиғим-терими даврида ҳукумат томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилинмагани ҳақида эълон қилганидан сўнг, бойкот якунланди.

    Ушбу тарихий ютуққа ўзбек фаоллари, халқаро адвокатлар ва кўп миллатли брендларнинг кўп йиллик тинимсиз иштироки ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатдан фойдаланишга чек қўйиш мажбуриятидан сўнг эришилди, — дейилади Cotton Campaign хабарида.

    Эндиликда кампания якуний фойдаланувчиларни ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида – пахта фермаларида, йигириш корхоналарида, газлама фабрикаларида ва ишлаб чиқариш бўлинмаларида инсон ҳуқуқлари бўйича тегишли экспертизадан ўтказишга чақиради.

    Шунингдек, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мониторинг қилиш, шикоят қилиш ва бартараф этиш учун ишончли, мустақил механизмлар мавжудлигини таъминлаш кераклигини таъкидлайди.

    Cotton Campaign Туркманистонда ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган мажбурий меҳнатга қарши курашмоқда, у Туркманистонни «дунёдаги энг ёпиқ ва репрессив мамлакатлардан бири» деб таърифлайди.

    Ўзбек пахтасини тизимли мажбурий ва болалар меҳнатидан озод қилиш мамлакатнинг сиёсий ғалабаси.

    Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Тошкентдаги техник маслаҳатчиси Жонас АструпАструпнинг айтишича, мажбурий меҳнатнинг асосий сабаби пахта етиштириш учун давлат квота тизими ва унга расмий шерикликдир. Бу ўзгартирилди, лекин яна вақт талаб этади, албатта.

    Фото: Uzbek Forum

    Фото: Uzbek Forum

    Аммо вилоятлар, туманлар ва фермерлар учун ишлаб чиқариш квоталари тизими йўқолди.Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Ўзбекистонда 2013 йилдан бери болалар меҳнати ва 2015 йилдан буён мажбурий меҳнат мониторингини олиб боради.

    Унинг 17 нафар мустақил фуқаролик жамияти фаоллари, жумладан, собиқ сиёсий маҳкумлар тармоғи мавжуд бўлиб, улар синовдан ўтган воситалар ва методологиядан фойдаланишда давом этади.

    Аструп бойкотнинг тугатилиши ўз вақтида амалга оширилганини таъкидламоқда, чунки Ўзбекистон асосий савдо ҳамкори бўлмиш Россияга нисбатан санкциялар таъсирига бардош беряпти.

    Биз Ўзбекистонга ўзининг тўқимачилик ва тикувчилик саноатини ишончли ривожлантиришга ёрдам бера оламиз ва халқаро брендлар ва чакана сотувчиларга буюртма беришни бошлашлари мумкинлигига кафолат берамиз, — деди у.

    ХМТ ва унинг ҳамкорлари заводлар ва пахта-тўқимачиликда жамоавий музокаралар ва ислоҳотларни илгари суриш учун иш берувчилар ва ишчиларнинг ҳукумат билан алоқасига қаратилган Better Work Uzbekistan дастурини яратади.

    Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эса ҳукумат ислоҳотларини тезлаштиришга ва халқаро мажбуриятларга риоя қилишга чақирмоқда.

    Human Rights Watch’нинг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уильямсоннинг айтишича, Тошкент мажбурий меҳнатни кузатиш ва бу даҳшатли зўравонлик қайтмаслигини таъминлаш учун фаоллар ва нодавлат ташкилотларга нисбатан чекловларни олиб ташлаши керак.

    Фото: Архив

    Фото: Архив

    Мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилган Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева мамлакат ҳали ҳам катта муаммоларга дуч келаётганини тан олади.

    Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани ҳақидаги хабарни сиз билан баҳам кўришдан мамнунман. Бу ҳақда Cotton Campaign бугунги матбуот анжуманида маълум қилинди. Халқаро иштирокчилар брендлар ва чакана сотувчиларни Ўзбекистондаги харид қилиш имкониятларига янгича қарашга ундадилар, — деди Танзила Норбоева.

    Унга кўра, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, хусусан, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ривожланиш стратегиямиздаги устувор йўналишлардан биридир.

    Норбоеванинг айтишича, Тошкент мустақил фуқаролик жамияти учун халқаро чақириқларни эшитмоқда.

    Унинг сўзларига кўра, ҳукумат рўйхатга олиш бўйича аризаларни кўриб чиқмоқда ва нодавлат гуруҳлар билан суҳбат ўтказмоқда.

    Биз тегишли халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган фаол фуқаролик жамиятини истаймиз. Нодавлат-нотижорат ташкилотлари учун грантлар, мажбурий меҳнатга қарши ҳимоя ва иш жойларида ҳуқуқларни илгари суриш учун маблағ ажратилади, — деган у.
    13.05.2022, 17:30   Изоҳ (0)   13545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғалла сотиш бозор муносабатларига ўтказилмоқда. Нималар ўзгаради?

    13.05.2022, 15:07

    Мутахассислар Хитой ва Украина туфайли глобал ресессия хавфидан огоҳлантирмоқда

    13.05.2022, 13:59

    2022 йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар маълум қилинди

    12.05.2022, 21:11

    Дунёга янги иқтисодий мотор керак. Бу Ҳиндистон бўлиши мумкинми?

    12.05.2022, 20:24

    Ҳинд рупийси рекорд даражада тушиб кетди

    12.05.2022, 13:31

    Хитой глобал иқтисодиётни қутқаришини кутманг — Bloomberg

    12.05.2022, 12:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ”Франция президенти ўзига тобут тайёрлаб қўйгани маъқул” — исроиллик раввин

    Дунё | 10 август, 18:55

    Саудия Арабистони “Ҳизбуллоҳ” омборини кўздан кечириш вақти портлаб кетган Ливан ҳарбийларига ҳамдардлик билдирди

    Дунё | 10 август, 18:40

    Хитой амалдорлар учун йиғилиш ва ҳисоботларга қатъий чеклов киритди

    Дунё | 10 август, 18:15

    Зеленский Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

    Дунё | 10 август, 17:45

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.