Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Ўзбекистон билан дипломатия муносабатлари ўрнатган 140-мамлакат бўлди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.

Фото: «Дунё» агентлиги

Фото: «Дунё» агентлиги

10 май куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Сент-Винсент ва Гренадин ороллари ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжат Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ҳамда Сент-Винсент ва Гренадин оролларининг БМТдаги доимий вакили Инга Ронга Кинг томонидан имзоланган.

Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Кариб денгизи ҳавзасининг ғарбий қисмида жойлашган давлат ҳисобланади. Мамлакат БМТ фаолиятида фаол иштирок этиб келади, 2020—2021 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси, 2018—2019 йилларда эса ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси бўлган.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари доирасида биргаликдаги ишларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлаган. Икки ва кўп томонлама кун тартибининг долзарб масалалари бўйича мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Доминика Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 137, Панама 138-давлат бўлганди. 2022 йил 9 март куни мамлакатимиз Сент-Киц ва Невис Федерацияси билан дипломатия алоқалари ўрнатган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)