Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева соҳада амалга оширилган ишлар, рақамлар, ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги томонидан 518 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган. Шундан 282 та (54 фоиз) лойиҳага ижобий хулоса берилган. 131 та (25 фоиз) лойиҳа бўйича қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосалар бериб қайтарилган.

Ҳуқуқий экспертиза учун вазирликка келиб тушган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларига 2 минг 90 та (ҳар бир лойиҳага ўртача 5 тадан) эътироз билдирилган. Хусусан:

  • 1 минг 293 та – амалдаги қонунчиликка зид;
  • 244 та – қонунчилик техникасига зид;
  • 81 та – коррупциявий омиллар мавжуд;
  • 16 та – жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмаган;
  • 456 та – бошқа таклиф ва эътирозлар билдирилган.
Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертиза учун келиб тушган қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган. Натижада 163 та лойиҳага чеклист илова қилинмагани ва 74 та лойиҳада 122 та коррупциявий омиллар аниқланган. Идоравий ҳужжатларга 307 та эътироз билдирилган.

Мурожаатлар билан ишлаш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида вазирликка жами 40 минг 688 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг:

  • 23 минг 344 таси қаноатлантирилган;
  • 10 минг 444 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган;
  • 2 минг 767 таси тааллуқлилиги бўйича юборилган.
Адлия вазирлигининг ишонч телефонларига 2022 йил 1-чораги давомида жами 17 минг 797 нафар жисмоний ва юридик шахс томонидан қўнғироқлар қилинган. Шундан 16 минг 453 та оғзаки мурожаатларга малакали мутахассислар томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. 1 минг 344 та мурожаат ўрганиш талаб қилгани сабабли ижрога қаратилган.

Вазирлик томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 13 минг 171 та тақдимнома киритилган. 2 миллион 501 минг нафар шахс маъмурий, 6 минг 776 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Шундан 95 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 13 минг 171 та тақдимнома киритилган. Судларга 102,6 миллиард сўмлик 9 минг 145 та даъво киритилиб, 89,2 миллиард сўмлик 8 минг 418 та даъво қаноатлантирилган.

Мониторинг натижасида жами 5 минг 112 та қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳоким қарорлари қабул қилингани аниқланган. Киритилган таъсир чораларига асосан 2 минг 192 та қарор бекор қилинган. 2 минг 303 тасига келгусида бундай қонун бузилишига йўл қўймаслик белгиланган. 617 та қарорни бекор қилдириш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан давлат органларининг 550 мингдан ортиқ буйруқ ва 150 мингдан ортиқ шартнома лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

8 та янги давлат хизматлари тури жорий қилинган. Кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 172 тага етган. ДХМ ва ФҲДЁ органлари орқали аҳолига 3 миллионга яқин хизмат кўрсатилган. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 300 дан ортиқ хизматни интерактив шаклда кўрсатиш йўлга қўйилган.

Аҳолига енгиллик яратиш мақсадида айрим давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловлар бекор қилинган. Бунинг натижасида йилига қарийб 7,6 миллиард сўм маблағлар аҳолининг ўзида қолиши таъминланган.

Давлат идоралари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлардан 35 та ҳужжатни (маълумотномалар) талаб қилиниши бекор қилинган. Бунинг натижасида йилига ўртача 5 миллиондан ортиқ фуқаронинг овора бўлишига барҳам берилади. Уларнинг 60 миллиард сўмдан ортиқ маблағи ўзида қолишига эришилади.

Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан топширилган 3 минг 656 та талабнома қабул қилинган. Ушбу талабномалар бўйича 3 минг 503 та давлат экспертизаси амалга оширилиб, 2 минг 932 та интеллектуал мулк объекти давлат реестрида рўйхатга олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди