• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    10 минг сўмлик чақалоқлар, фуқаролар уруши остонасидаги Тожикистон, Ҳажга отланганлар билиши лозим бўлган тақиқлар. Ўзбек матбуоти 7 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    Душанбенинг Шоҳидон майдонидаги мухолифат тарафдорлари, 1992 йил, май.

    Душанбенинг Шоҳидон майдонидаги мухолифат тарафдорлари, 1992 йил, май.
    Фото: «News.тж»

    90 йил аввал. 7 май, шанба

    1932 йил 7 май куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    60 йил аввал. 7 май, душанба

    1962 йил 7 май куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    30 йил аввал. 7 май, пайшанба

    Барча марказий газеталарнинг биринчи саҳифасидан ўрин олган хабар — Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Раҳим Ражабов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат котиби этиб тайинланган. Раҳим Ражабов ушбу лавозимда ишлаган биринчи ва сўнгги амалдор ҳисобланади.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 7 май сонидан лавҳа

    Ҳаж сафарига тайёргарлик қизғин. Шу муносабат билан «Моварауннаҳр мусулмонлари диний бошқармаси (ҳозирги Ўзбекистон мусулмонлари идораси) фуқароларнинг Саудия Арабистонига зиёратини уюштиришда ёрдам бериш хусусида Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилган». Ушбу мурожаат асосида Вазирлар Маҳкамаси фармойиш қабул қилган (диний идора ҳукуматга бундай мурожаат қилиш сабабларини эса аввалроқ президент маслаҳатчиси Бахтиёр Назаров тушунтириб берган эди):

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 7 май сонидан лавҳа

    «Буни нафақат Ҳаж сафарига тайёргарлик кўраётганлар, балки Саудия Арабистонига борувчи барча йўловчилар билиши шарт» дейилади «Тошкент оқшоми»даги тагсарлавҳада. Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Саидазим Ориповнинг маълум қилишича, Саудия Арабистонига, масалан, спиртли ичимликлар, хочлар (хочга ўхшаш буюмлар), қовурилган ва пиширилган гўшт (айниқса, чўчқа гўшти), ғайридин худоларнинг тасвири ишланган суратларни олиб кириш тақиқланган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 7 май сонидан лавҳа

    2016 йилдан кейинги даврда Ўзбекистондаги аэропорт ва вокзалларда намозхоналар ташкил этилиши катта воқеа бўлди. Ваҳоланки, бундан 30 йил аввал ҳам шундай амалиёт бўлган — Тошкент Жанубий вокзалида 20 намозхонга мўлжалланган намозхона очилгани ҳақидаги «Вокзалда намозхона» хабари бунга далил.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 7 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасида «‘Митти қочоқларъни ким ушлайди?» сарлавҳали мақола берилган. Мақола Наманган вилоятида етим қолган чақалоқларни фарзандликка бериш тартибларининг бузилиши — оддий қилиб айтганда, чақалоқлар савдоси ҳақида. «Ҳали ёруғ дунёга келмаган чақалоқлар ‘чопқиллаб қочиб’ кетишяпти: Совет раёни туғуруқхонасидаги уч қиз ва бир ўғил бола туғилдию, жўнаб қолди. Мана, бир йилдирки, уларни ҳеч ким тополмайди». Мақолада таъкидланишича, «баъзи одамлар фарзандликка бола олиш учун 7—10 йил навбат кутадилар. Бугунги кунда Наманган шаҳар халқ таълими бўлимида 300 киши фарзанд учун навбатда турибди. Туғуруқхоналарда эса йилига 8—9 чақалоқ ‘эгасиз’ бўлади. Аслида эса...».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 7 май сонидан лавҳа

    Яна икки ярим ойдан сўнг Барселонада 25-Ёзги Олимпиада бошланади. Унда МДҲ олимпиячиларидан иборат Бирлашган жамоа таркибида ўзбекистонлик спортчилар ҳам қатнашади. «Халқ сўзи» Ўзбекистонндан кимлар мусобақада иштирок этишига қизиққан. «Куни кеча (Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат) комитети раҳбарияти мусобақаларда эришилган кўрсаткичларни ҳисобга олиб, Барселонага бориши мумкин бўлган 21 номзодни тавсия қилди», дейди қўмита ижроқўми аъзоси Ицков. Номлари келтирилган спортчилар орасида кейинчалик Ўзбекистон ифтихорига айланган Оксана Чусовитина ва Артур Григорян кабилар бор. Аммо шу 21 кишининг бари Олимпиадада қатнашиши ҳали тўла кафолатланмаган — Ицков бунинг сабабларини тушунтирган (асосийси, Чусовитина ва Григорян Барселонага борган — иккинчи босқичда курашдан чиқиб кетган Артурдан фарқли ўлароқ, Оксана олтин медал эгасига айланган).

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 7 май сонидан лавҳа

    Олдинга ўтиб шуни айтиш мумкинки, Оксана Чусовитина жамоадошлари билан бирга қўлга киритган олтин МДҲ термасининг 45 олтиндан бири эди — Барселона Олимпиадасида ҳеч қайси жамоа бунчалик кўп олтин медални қўлга киритмаган. МДҲлик спортчиларнинг Олимпиададаги натижаларига, албатта, ҳавас қилса арзийди. Аммо Олимипада арафасида МДҲнинг турли минтақаларидаги сиёсий вазиятга ҳавас қилиб бўлмасди. Масалан, 5 май куни Қрим ўз мустақиллигини эълон қилган:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 7 май сонидан лавҳа

    Худди шу куни Тожикистон президенти Раҳмон Набиев «вазият ғоят кескинлашганлиги муносабати билан ва жамоат тартибини таъминлаш мақсадида» Душанбеда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, комендантлик соатини жорий этган; Душанбе гарнизонининг барча қисмлари жанговар шай ҳолатга келтирилган:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 7 май сонидан лавҳа

    Аммо фавқулодда ҳолат ва комендантлик соатидан наф бўлмаган — мухолифат 5 майнинг ўзида телевидение ва Президент саройини ишғол қилган, турли маълумотларга кўра, аэропорт ҳам мухолифатчилар қўлида. «Тожикистонда оппозиция ҳам, ҳукумат тарафдорлари ҳам фуқаро уруши хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирган эдилар. Чамаси, шу хавф яқинлашиб қолди», деб ёзади «Тошкент оқшоми» газетаси «ИТАР-ТАСС» ахборотига таяниб. Умуман олганда, ўзбек газеталари Тожикистондаги жорий вазиятга катта эътибор қаратган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 7 май сонидан лавҳа

    Тожикистонга қўшни Афғонистондаги вазият ҳам долзарб. Хабар беришларича, Покистон Халқ миллий партияси Абдул Валихон Исломобод, Вашингтон ва БМТга мурожаат қилиб, «мамлакатда қон тўкилишига йўл қўймаслик учун ихтиёрий равишда истеъфога чиққан» Афғонистон собиқ президенти Нажибуллонинг хавфсизлигини таъминлашга чақирган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 7 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Мусобақа ғолибига бепул Ҳаж йўлланмаси, Ўзбекистонни тўлиқ радиолаштириш вазифаси, ёлғон маълумот учун икки йилга кесилган мудир. Ўзбек матбуоти 6 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Отувга ҳукм қилинган новвойлар, Паркентга май ойида ёғган қор, америкаликлар ёрдамисиз жиловланган Мингбулоқ. Ўзбек матбуоти 5 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Тошкентда 100 минг кишилик намойиш, ишсизлик нималигини тушуна бошлаган Ўзбекистон, Лос-Анжелесда исён. Ўзбек матбуоти 4 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    07.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   53931
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.