Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботлар таҳлилини эълон қилди.

Фото: Ўзтрансгаз

Фото: Ўзтрансгаз

Унга кўра, 2021 йил якуни бўйича энг кўп зарар кўрган 20 та корхона рўйхати тузилди.

Ушбу корхоналар ўтган йили жами 6,06 трлн сўм зарар кўрган:

  • «Ўзтрансгаз» — 2,5 трлн сўм;
  • «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» — 2,1 трлн сўм;
  • «Тошиссиққуввати» — 534,3 млрд сўм;
  • «Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси» — 304 млрд сўм;
  • «Тошшаҳартрансхизмат» — 127,6 млрд сўм зарар кўрган.

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

Кейинги ўринларда, «Ангрен иссиқлик электр станцияси» (87,6 млрд сўм), «Ангрен шаҳар иссиқлик энергияси корхонаси» (68,3 млрд сўм), «Тошкент иссиқлик маркази» (53,6 млрд сўм), «Ўзавтотранс сервис» (51,5 млрд сўм) ва «ФК Бунёдкор» (37 млрд сўм) корхоналаридир.

2020 йил билан солиштирганда нималар ўзгарди?

2020 йилда 20 та энг кўп зарар кўрга корхоналар жами 6,1 трлн сўм йўқотган.

«Тошкент металлургия заводи», «Ўзбеккўмир» ва «Grand Road Tashkent» энг кўп зарар кўрган корхоналар рўйхатидан чиқиб кетди.

Uzbekistan Airways зарар кўраётган компаниялар рўйхатидан фойда кўрганларга кўчди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади