Жиззах аккумулатор заводи 2022 йилнинг биринчи чорагини зарар билан якунлади. Бу ҳақда «Дарё»га компания молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.
Корхонанинг уч ойлик тушуми 22,7 миллиард сўмни, маҳсулотнинг таннархи эса 28,5 миллиард сўмни ташкил этди.
Завод ўтган йил билан солиштирганда харажатларни ва валюта курслари туфайли йўқотишларни оширди.
Шу сабабли корхона биринчи чоракни 7,5 миллиард сўм зарар билан якунлади. Таққослаш учун, 2021 йилнинг биринчи чорагида зарар 3,3 миллиард сўм бўлган эди.
2018 йилда заводни хусусийлаштириш режалари ҳақида хабар берилган эди, аммо 2022 йилга келиб, унинг ягона эгаси сифатида давлат бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» йил бошидан бери 1,5 триллион сўм зарар кўргани ҳақида хабар берилган эди.