Анвар Асамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди, деб хабар беради ЎзА.
Анвар Асамов бунга қадар инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган, 2020 йилга қадар божхона раисининг биринчи ўринбосари бўлган. У 2021 йилнинг апрелида қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Аввалроқ Туризм ва маданий мерос вазирига уч нафар ўринбосар тайинлангани, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари ўзгаргани, Миллий гвардия қўмондонига янги ўринбосарлар тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.