Кучли ёғингарчиликлар туфайли Қамчиқ довони вақтинча ёпилгани, кейинроқ эса довон йўли қайта очилгани тўғрисида хабар берилганди. «Ўзтемир йўлйўловчи» матбуот хизматининг маълум қилишича, 60/59, 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
«Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилгани боис поездлар ҳаракат хавфсизлигини ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 5 май куни Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади. Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз миқдорда қайтариб берилади», — дейилади хабарда.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.
Аввалроқ Тошкент вилоятида кучли ёғингарчилик Cobalt’ни автомобиль йўлидан суриб чиқаргани, Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудига сел келгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)