Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

COVID-19 билан касалланишнинг камайиши фонида Пекин хориждан келганлар учун карантин муддатини қисқартирди, Гонконг эса пляжлар ва бассейнларни қайта очди, дея хабар бермоқда АП.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Мисол учун, Пекинга келган хорижликлар меҳмонхонада энди аввалгидек 14 кун эмас 10 кун ўзини изоляция қилиши керак бўлади, аммо улар яна бир ҳафта давомида уй карантинида бўлиши керак.

Ҳозир Пекин бир кунда жуда кам хорижий рейсларни қабул қилмоқда, шунинг учун чекловларни енгиллаштиришни рамзий деб ҳисоблаш мумкин.

Гонконгда одамларга бассейн ва пляжга боришга, очиқ ҳавода ниқобсиз ҳолда спорт ўйинлари билан шуғулланишга қайта рухсат берилди. Ресторанларда ташриф буюрувчиларга битта столда саккиз кишигача ўтиришга рухсат берилди. 19 май куни яна бир қатор юмшатишлар кучга кириши кутилмоқда, бунда ресторанлар ярим тунгача, барлар ва клублар қайта очилишига рухсат берилади.

Гонконгда коронавирусдан ўлим даражаси нолга етди, март ойида эса у ерда суткасига 300 тагача COVID ўлимлар қайд этилганди.

Хитой COVID-19 га нисбатан «нол бардошлик» сиёсатига эга бўлган дунёдаги кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу вирус тарқалишини қатъий локдаун ва касалланган фуқаролар билан алоқада бўлганлар учун мажбурий карантин орқали чеклашни англатади. Бундай сиёсат Пекинда 2022 йил 4—20 февраль кунлари бўлиб ўтган 24-қишки Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг бир қисми сифатида бошланди, бироқ расмийлар уни ўйинлар тугаганидан кейин ҳам давом эттиришга қарор қилди ва бир қатор шаҳарларни локдаунга ёпди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар