• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда 100 минг кишилик намойиш, ишсизлик нималигини тушуна бошлаган Ўзбекистон, Лос-Анжелесда исён. Ўзбек матбуоти 4 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 май сонидан лавҳа

    90 йил аввал. 4 май, чоршанба

    1932 йилги ўзбек совет газеталари 1 май тантаналарига кўп ўрин ажратмаган, масалан, «Қизил Ўзбекистон»нинг Биринчи май байрамидан кейинги дастлабки — 4 май сони муқоваси фақат чигит экиш ва пилла тайёрлаш ҳақидаги хабарларга тўла. Бу хабарлар орасида «Қўқондаги ўз мухбиримиздан молния» тагсарлавҳаси остида берилган хабар эътиборни тортади. Хабар шу сон учун фавқулодда муҳим, чунки Қўқон раёни Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб пахта экишни 100 фоизга бажариб бўлгани ҳақида. Аммо бизнинг эътиборимизни бу хабарчанинг муаллифи — Эл-Регистан тортади. Орадан тахминан 10 йилча вақт ўтиб, у СССР мадҳиясининг ҳаммуаллифларидан бирига айланади (бу орада, албатта, унинг ўзбек зиёлиларига қарши, уларнинг қатағон қилинишига сабабчи бўлган буюртма чиқишларини ҳам унутмаслик керак).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 4 май сонидан лавҳа

    Газетанинг 2-саҳифаси Ўзбекистон, СССР ва бошқа мамлакатларда Биринчи май байрами қандай нишонлангани ҳақидаги хабар ва репортажлар билан тўлдирилган. «Қувват ва сафарбарлик намойиши» хабарида таъкидланишича, Тошкентдаги Биринчи май намойиши давомида «ёш қизил аскарларга онт айтдириш маросими» ҳам бўлиб ўтган. 1932 йилги ҳарбий қасамёдда шундай сўзлар бор: «Шўра Социалист Жумҳуриятлари Иттифоқини ҳимоя қилиш учун ўзимни мажбур санайман!..». Хабарга кўра, Тошкентдаги Биринчи май намойишида «кам деганда 100 минг киши» қатнашган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 4 май сонидан лавҳа

    Кўзбўямачиликларга қарши кураш — 1932 йилги газеталарнинг асосий мавзуларидан бири. Фрэнкин, Иззат Султон ва Судовсов ҳаммуаллифлигида тайёрланган «‘Тахминанчилик’ — кўзбўямачилик замини. Ҳисобот ишларига аниқлик киритилсин» мақоласида айни шу муаммонинг бир жиҳатига эътибор қаратилади:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 4 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 4 май, жума

    1932 йилги газеталардан фарқли равишда, 1962 йилги ўзбек совет газеталари тўлалигигича Биринчи май байрами тафсилотларига бағишланган. Қуйида — Тошкентдаги сайилдан лавҳалар:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    Москвадаги ва Тошкентдаги бош майдонларда ўтган ҳарбий парадлардан лавҳалар (қайд этиш жоиз, Тошкентдаги ҳарбий парад лавҳаси ҳозирги Президент администрацияси жойлашган (собиқ Сенат) биноси олдидан олинган):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    Термиздаги байрамдан лавҳа:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    Андижондаги байрамдан лавҳа:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    Урганчдаги байрам хурсандчиликлари:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    Тошкентдаги намойишда Туркистон ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, армия генерали Федюнинский сўзга чиқиб, жумладан, шундай деган: «Америка империализми жаҳон реакциясининг таянчи, агрессиянинг асосий кучи бўлиб майдонга чиқмоқда, очиқдан-очиқ қурол ўқталмоқда ҳамда Совет Иттифоқига ва бошқа социалистик мамлакатларга қарши уруш қилиш планларини тузмоқда. Бундай шароитда барча совет кишиларидан шу нарса талаб қилинадики, улар ўзларининг революцион ҳушёрликларини ниҳоят даражада оширишлари ва социалистик Ватанимизни муҳофаза қилишга ҳамиша тайёр бўлиб туришлари керак».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    Газета чет мамлакатларда Биринчи май қандай ўтгани ҳақидаги хабарларга ярим саҳифа ажратган — социалистик мамлакатлардан фақат хушхабарлар, капиталистик мамлакатлардан эса қуйидагича хавотирли материаллар:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    Дарвоқе, Индонезия ташқи ишлар вазири доктор Субандрио, Москвага сафари давомида, Тошкентда тўхтаб ўтган. Авиация ҳозиргидек ривожланмаган ўша давр учун СССРга жанубдан келаётган делегацияларнинг Тошкентда тўхтаб ўтиши одатий ҳол эди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 4 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 4 май, душанба

    Ишсизлик — мустақил Ўзбекистон учун, «ҳамма ўзбекистонликлар учун янги ҳодиса». 1932 ва 1962 йилги ўзбек совет газеталари жаҳонда ишсизлар кўпайиб бораётгани ҳақида, советлар мамлакатида эса бундай тушунчанинг ўзи йўқлигини таъкидлаб келган бўлса, энди Ўзбекистон расмийлари ҳам, оддий ўзбекистонликлар ҳам бу муаммо билан жиддий тўқнаш келган, уни ҳал қилиш йўлларини изламоқда. «Тошкент оқшоми»да шаҳар Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бош бошқармаси бошлиғи Собир Саидкаримов билан уюштирилган суҳбат шу мавзуда. Унинг таъкидлашича, 1992 йил 1 июль ҳолатига кўра Тошкентда ишсизлар сони 200 минг кишига етиши кутилмоқда.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 май сонидан лавҳа

    Олий тоифадаги ўқитувчи Қидирбой Тўлабоев «Тошкент оқшоми»да эълон қилинган «Ўқувчи нега ўқимайди?» сарлавҳали мақоласида мактаблардаги ўқитувчилар таркиби мактабларда 2 баҳо қўйиш мумкин бўлмагани учун, билимсиз болаларга ҳам 3 қўйиш, дарсда жим ўтиргани учун 4 қўйиш оқибатида мактабни битирган, сўнг институтларга ҳам таниш-билиш билан кириб, амал-тақал битирган қобилиятсиз, тасодифан келиб қолганлар ҳисобига тўлганини танқид қилади. Шунингдек, муаллиф 11 йиллик таълимни бекор қилиб, «ҳозирги мактабларни 8 йилликка айлантириш керак»лигини таъкидлаган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 май сонидан лавҳа

    Жамоат транспорти — «Тошкент оқшоми»нинг доимий мавзуларидан бири. Газетанинг деярли ҳар сонида пойтахт жамоат транспорти турли молиявий қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида материаллар бериб борилади. «Трамвайда юриш қанчага тушади?» материали шундай сатрлар билан бошланади: «Ҳозирги вақтда шаҳар йўловчилари транспортининг турли хилларида 248 йўналиш бўйича манзилларга элтиб қўйилмоқда. Ҳар куни йўналишларга 1476 автобус ва кичик автобуслар, 358 трамвай, 308 троллейбус, иккин мингдан зиёд енгил таксилар чиқарилмоқда. Лекин йўловчилар транспорти аҳолини манзилга етказиб қўйиш ҳажмининг уддасидан чиқолмаётир».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Афғонистон мужоҳидлар ҳукумати қатор давлатлар томонидан расман тан олина бошланди», дейилади хориж хабарларининг биринчисидан. Масалан, янги ҳукуматга Туркия, Франция, Буюк Британия раҳбарларидан табрикномалар келган. АҚШда эса мамлакат тарихидаги энг йирик оммавий тартибсизликлар — Лос-Анжелес исёни бўлиб ўтган (4 май куни исён бостирилган):

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 4 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Тошкент моховзори ўрнида қурила бошлаган комбинат, «Озодлик» радиоси билан ишлайдиган «Халқ сўзи», «Ташселмаш»дан шеърий репортаж. Ўзбек матбуоти 1 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Сел ва бўронлар ичида қолган Ўзбекистон, давлат тилини ўргатиш — «миллий бурчимиз», Тошкентга элчи қилиб жўнатилган Филипп Филиппович. Ўзбек матбуоти 30 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Тошкентда «Афғонистонга уруш очилармиш» деган ваҳима, Ўзбекистонни «чақалоқ» деб атаган Каримов, пойтахт аэропортини Чинозга кўчириш қарори. Ўзбек матбуоти 29 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    04.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   108141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.