Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Машҳурлар учун ташқи кўриниш жуда муҳим ва улар омма олдига чиқишдан олдин нафақат кийимларни, балки аксессуарларни ҳам синчковлик билан танлайдилар. Баъзи образдаги деталлар мухлисларни бошқалардан кўра кўпроқ ҳайратда қолдиради.

Скарлетт Ёҳанссон ва маржон-ёқа

Фото: AdMe

Фото: AdMe

2015 йилда актриса «Оскар» маросими учун жуда оддий либос танлади. Бироқ уни Swarovski кристаллари билан безатилган маржон билан тўлдирди ва образнинг ана шу детали барчанинг эътиборини тортди.

Рейчел Вайс ва 1903 йилги заргарлик буюмларидан ясалган ободок

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Актрисанинг нафис ободоги 2019 йилги «Оскар»дан бери энг кўп муҳокама қилинган аксессуарлардан бирига айланди. Маълум бўлишича, 1903 йилдаги 2 та винтаж брошлар ободокка айлантирилган.

Вупи Голдберг ва саккизоёқ шаклидаги билагузук

 

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ўзига хослик тимсоли Вупи ҳам билагузук, ҳам узук бўлиб хизмат қилган саккизоёқ кўринишидаги ноёб безак билан тўлдирилган кечки либосда кўриниш берди.

Taylor Свифт ва икки хил зирак

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ўша оқшом қўшиқчи катта сариқ гулли кўйлак кийган эди, шунинг учун қўшимча заргарлик буюмлари ёки аксессуарлар ортиқча бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ юлдуз образга жуда мос келадиган катта сирғаларни тақишга қарор қилди. Бундан ташқари, уларнинг турличалиги жамоатчилик эътиборини ўзига тортди.

Дуа Липа ва қўпол занжирлар

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ёш хонанда экстравагант либосларни яхши кўради ва ўз имижи билан яна бир бор барчанинг эътиборини торта олди. 2022 йилги «Гремми» мукофотининг тақдирлаш маросимига Дуа катта ўлчамли занжирли маржонда келди.

Селесте Уэйт ва юрак шаклидаги сумка

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Қўшиқчи қизил гиламчада страза тошлари билан безатилган анатомик юрак шаклидаги сумка билан келганида барчани ўзига қаратди. Бундай аксессуар шов-шувга сабаб бўлди. Интернетда у ҳам ҳашаматли, ҳам даҳшатли деб аталди.

Трой Коцур ва маъно англатувчи брош

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«CODA: Кар ота-онанинг фарзанди» юлдузи бу йил «Оскар»га лойиқ кўрилди. Актёр аслида ҳам қулоғи оғир бўлиб, кўйлаги ёқасидаги нишон унга ўз ҳис-туйғуларини ифодалашда ёрдам берди: имо-ишора тилида бу каби бармоқлар «Мен сизни яхши кўраман» деган маънони англатади.

Меган Маркл ва хабар берувчи тақинчоқ

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Меган  ажойиб либосларни яраштириб кийиши билан танилган, унинг яқинда қилган саёҳати ҳам бундан мустасно эмас. У оқ костюмни «гапирувчи» заргарлик буюми билан тўлдирди. Кулонда «Кечагидан кўп, эртадан кам» деб ёзилган. Бу Розамонд Жерарнинг «Ҳар куни сени янада кўпроқ севаман. Бугун кечагидан кўп, эртанги кундан кам» деган шеърига ишора.

Изоҳ
Асосий янгиликлар