Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга қизиқиш билдирмоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Канонирлар» аргентиналик футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилмоқчи, дея хабар беради Экрем Конур ўз Twitter саҳифасида.

«Манчестер Юнайтед» ҳам 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш истагида. Манкунианликлар Мартинеснинг трансферига айни дамда «Севилья»да ижара асосида тўп сураётган Антони Марсьялни ҳам қўшмоқчи.

Аввалроқ, Лаутарога «Атлетико» қизиқиш билдиргани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Мартинес 2018 йилдан бери «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келади. У 2021/22 йилги мавсумда барча мусобақаларда 45 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди. Лаутаронинг «нераззурилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йилда ўз ниҳоясига етади. Трансфемаркт футболчининг нархини 70 миллион евро этиб белгилаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар