Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Hi-chef.ru» нашри тақдим этган навбатдаги рецепт — Ши шўрвасида организм учун зарур бўлган барча витаминларга бой маҳсулотлар мавжуд.

Фото: «Hi-chef.ru»

Фото: «Hi-chef.ru»

Керакли маҳсулотлар:

  • мол гўшти — 1 килограмм;
  • сабзи — 350 грамм;
  • пиёз — 350 грамм;
  • карам — 150 грамм;
  • помидор — 250 грамм;
  • дафна япроғи — 5-6 дона;
  • сув  — 3 литр;
  • картошка — 200 грамм;
  • булғор қалампири — 100 грамм;
  • қўзиқорин — 100 грамм;
  • ўсимлик ёғи — 50 грамм;
  • сариёғ — 50 грамм;
  • денгиз тузи — 30 грамм;
  • кўкат, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Мол гўшти бўлакларга бўлиниб, қайнатишга қўйилади.
  2. Сабзавотлар ўртача катталикда тўғралиб, ёғда қовуриб олинади ва қайнаётган гўштли бульонга қўшилади.
  3. 2-3 соат давомида паст оловда қайнатилади. Тайёр бўлишидан 15 дақиқа олдин зираворлар қўшилади.
  4. Бульоннинг гўшти алоҳида олинади ва суяклардан ажратилади.
  5. Сабзи, пиёз, булғори қалампири сомонча шаклида тўғралади.
  6. Помидор, карам ва картошка ҳам тўғралади.
  7. Аввал товада қизиган ёғга сабзи солинади. Сўнгра пиёз ва сариёғ қўшилади.
  8. Булғори қалампири олиниб, аралаштирилади.
  9. Помидор бошқа идишга солинади. Юмшагунча қовурилади.
  10. Майдаланган қўзиқоринлар ҳам алоҳида қовуриб олинади.
  11. Қайнаб чиққан бульонга картошка, карам, қовурилган сабзи, булғори қалампири, дафна барги, қўзиқорин, туз, помидор ва гўшт қўшилади.
  12. Бульон яна бироз қайнатилади.
  13. Сўнгра иссиқлигида дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар