Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Туркиянинг Истанбул шаҳридан учган самолёт Самарқанд аэропортига қўна олмади. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, Истанбулдан учган HY-276 йўловчи рейси ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Самарқанд аэропортига қўна олмаган. Момақалдироқ туфайли Самарқанд аэропортига қўниши режалаштирилган рейс Бухоро аэропортига йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, январь охирларида Тошкент ва Истанбул ўртасидаги қатор авиапарвозлар кучли қор сабаб бекор қилинган, Истанбулдан Урганчга келаётган рейс ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкентга йўналтирилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар