Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (8-0, 6 КО) ва Мишел Соро (35-3-1, 24 КО) ўртасида чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жанги 9 июль куни Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Иккала боксчи ўртасидаги дастлабки жанг 2021 йил 17 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтганди. Тўқнашувнинг 9-раундида гонг овозини эшитмаган Мадримов рақибга бир неча зарбалар йўллаши натижасида техник нокаут қайд этилган эди. Бундан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реванш берилишини сўраб мурожаат қилганди. WBA Соро жамоасининг сўровини қабул қилган ва Мадримовга реванш жангида иштирок этиш мажбуриятини қўйган.

WBA Super камари айни дамда Жермелл Чарлога (34-1-1, 18 КО) тегишли ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар