Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги Хоразм вилоятида жойлашган Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш давомида бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланди, деб хабар беради агентлик матбуот хизмати.

Фото: Khiva Museum

Фото: Khiva Museum
Маълум қилинишича, ўрганишлар давомида айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилгани юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилган.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Фото: Маданий мерос агентлиги

Шунингдек, ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилган. Унга кўра, жами 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланган.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Фото: Маданий мерос агентлиги

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Бундан аввал Сурхондарёдан Мирзо Улуғбек даврига оид мис тангалар топилгани, Хоразмда меъморий архитектура ёдгорлиги ҳисобланувчи Дешон қалъанинг бир қисми қулаб тушгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар