Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ижтимоий тармоқларда «Минор» метро бекати олдида автобус ёнаётгани айтилган видео тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб бориб, жамоат транспорт воситасида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаганини маълум қилди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, видеода тасвирланган ҳолат 19 апрель куни соат 12:20 лар атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси «Минор» МФЙда 24-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган Mercedes-Benz русумли автобусда содир бўлган. Аммо бу бўйича Тошкент шаҳар ФВБга ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган.

Юнусобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан жойига чиқиб, ўрганилганда автобусда ҳеч қандай ёнғин содир бўлмагани аниқланган. Маълум бўлишича, автобус компрессоридан катта босимли ҳаво ўтиш шланги орқали ҳаво чиққани сабабли ҳайдовчи ёнғин содир бўлди, деган тахмин билан бирламчи ёнғин ўчириш воситасидан («огнетушител») фойдалангани боис тутун ҳосил бўлиб, ёнғин сифатида кўринган. Автобусга ҳеч қандай зарар етмаган.

«Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз, нотўғри хабарларни тарқатмасликни сўраб қолади», — дейилади хабарда.

Бундан олдин Тошкент вилоятида Isuzu автобуси, Сергели туманида 47-йўналишда қатнайдиган Mercedes автобусида ёнғин чиққанди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар