Қашқадарё вилоятининг янги ташкил этилган Кўкдала ҳамда Чироқчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраев янги ташкил этилган Кўкдала туманида, айни кунга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Нодир Эркаев эса Чироқчи тумани ҳокими сифатида иш бошлаган.
Хуррам Жўраев 2019 йилнинг ноябрь ойидан бери Чироқчи туманини бошқариб келаётган бўлса, Муроджон Азимовнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Нодир Эркаев мазкур лавозимга 2021 йил тайинланганди.
Изоҳ (0)