• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Тафаккуридаги коинотга мўйқалам билан ранг берган даҳо — замонасидан илгарилаб кетган Леонардо да Винчининг ҳаётий хулосалари

    Леонардо да Винчи нафақат буюк мусаввир, балки турли соҳалардаги муҳим кашфиётларга сабабчи бўлган математик, механик ва муҳандис, меъмор, ҳайкалтарош ҳамдир. «Дарё» дунёга келиши илм-фан ва санъат олами учун улкан инъом, ҳаётдан кўз юмиши эса катта йўқотиш бўлган полимат (универсал инсон), уйғониш даври намояндасининг ҳаёт ва ижодига тўхталиб ўтади.

    Даҳонинг туғилиши

    Фото: The Economic Times

    Да Винчи аслида Леонардонинг фамилияси эмас, бу «винчилик, Винчи шаҳридан» деган маънони билдиради. Унинг тўлиқ исми Leonardo di ser Piyero da Vinci, яъни «Жаноб Пиеронинг ўғли винчилик Леонардо»дир.

    Леонардо ди сер Пиеро да Винчи 1452 йил 15 апрелда дунёга келади. Мансабдор оиладан бўлган отаси Пиеро да Винчи бу вақтда 25, ўша замон таърифи билан айтганда «паст табақадан чиққан» онаси Катерина эса 15 ёшда эди. Жамиятдаги мавжуд ижтимоий меъёрларга биноан «таги паст» ва аслзода оила фарзандлари минг бир-бирига кўнгил қўймасин, уларнинг оила қуриши ҳақида гап бўлиши мумкинмасди.

    Ренессанс даврида итальян оилаларида қонуний фарзандлар қаторида никоҳсиз туғилган болалар ҳам тарбияланиши оддий ҳол ҳисобланган. Леонардони ҳам замондошларининг аксарига бегона бўлмаган шундай қисмат кутаётганди.

    Ёш, гўзал, аммо ғўр онаси Катеринанинг йўллари Леонардони дунёга келтиргач, Пиеро да Винчи билан айро кетади. У ўзига муносиб кўрилган кулолга узатилади. Пиеро бўлса бадавлат оилага куёв бўлади. Катерина турмуши давомида Леонардодан ташқари яна 4 нафар қиз ва ўғилни дунёга келтиради. Пиеро давлатига учиб уйланган оқсуяк хоним эса у орзу қилган меросхўрни туғиб беролмайди. Шундан кейин 3 ёшга тўлгунича онаси билан яшаган бўлажак рассомни отаси тарбиясига олиб, ўзи катта қилишга қарор қилади.

    Орадан 10 йил ўтиб болакайнинг ўгай онаси ҳаётдан кўз юмади, отаси қайта уйланади. Бир вақтлар ёш Катеринанинг кўзёшлари уволига қолган Пиеро эса иккинчи рафиқасидан ҳам тез орада айрилади. У умумий ҳисобда тўрт марта оила қуради. Леонардо эса ота томондан 12 нафар ўгай сингил ва укаси бор акага айланади.

    Иқтидори билан устозини мот қилган мусаввир

    Фото: The Economic Times

    Отаси Леонардони оилавий касбни давом эттириши, уни ҳам ўзидек ҳуқуқшунос бўлишини истайди. Аммо ўғил буюклар таржимаи ҳолида учраганидек, танлаган йўлидан кетишни маъқул топади. Болалигидан атроф-оламни синчковлик билан кузатар, жонли ва жонсиз ҳамма нарсани чизиб, қайд қилиб борар, бу эса келажакдаги асарларининг мукаммал чиқиши учун қўйилаётган илк тамал тоши бўлади. Унга доимий ҳамроҳ бўлган хотира дафтарчасидаги 7000 саҳифа бугунгача сақланган бўлиб, турли коллекциялардан ўрин олган.

    Ўз билганидан қолмаслиги, қолаверса, қизиқишини пайқаб Пиеро ўғлини Андреа Вероккога шогирдликка беради. Верокконинг устахонаси Италиянинг ўша вақтлардаги илм ўчоғи саналмиш Флоренцияда жойлашган эди. Бу Леонардога гуманитар фанлар билан бирга айрим техник кўникмаларни ҳам ўзлаштириш имконини беради, чизмачилик, кимё, металлургия билан бирга чарм ва гипс билан ишлашни ҳам ўрганади.

    Устозидан Леонардо нафақат тасвирий санъат, балки ҳайкалтарошлик сирларини ҳам билиб олади. Ўша вақтлардаёқ фан ва санъатни айри тасаввур қила оламаслигини тушуниб етади. Мусаввирликни эса астрономиядан тортиб ботаникагача бўлган ҳамма фанлардан устун қўяди.

    Шаҳрининг казо-казо кишилари билан бир даврада бўлиш Леонардонинг тақдири, касбдаги ўсишига бевосита таъсир қилади. Устахонада ундан ташқари Перужино, Лоренцо ди Креди, Аноло ди Пололар таълим олади, рангтасвир устаси сифатида ҳозиргача эътироф этиладиган Боттичелли фаолият юритар, Гирландаё (рассом) ва бошқа ўз даврининг олди кишилари тез-тез ташриф буюриб турарди.

    Ёш мусаввир устозига унинг асарларидаги манзарали пейзаж ва иккинчи даражали қаҳрамонлар либосларини чизишга кўмаклашади. Ўша вақтлардаёқ унда инсонларнинг имо-ишоралари ва ҳолатини худди ўзидагидек қилиб моҳирона тасвирлаш иқтидори ривожланади.

    XV асрда антик идеалларни тиклаш ғояси авж олган, Флоренция академиясида эса Италиянинг энг закий кишилари янги санъат назариясига асос солганди. Ижодкор ёшлар жўшқин баҳс ва музокаралар билан вақт ўтказарди. Леонардо бўлса назарий баҳсларда иштирок этишдан ҳам кўра ўз ишини мукаммал қилиб бажаришни афзал биларди.

    Кунлардан бир куни «Исонинг чўқинтирилиши» картинасига буюртма олган Верокко Леонардога икки фариштадан бирини чизиш вазифасини топширади. Шогирдларнинг устозларига картина яратилишида ёрдам бериши ўша вақт рассомларига хос оддий амалиёт эди. Истеъдоди ва тиришқоқлиги билан ажралиб турган шогирдга тўлиқ фрагментни тасвирлаш насиб қиларди. Леонардо ва Верокко томонидан чизилган икки фаришта шогирднинг маҳорат борасида устозидан ҳам ўзиб кетганига исбот эди гўё.

    Унинг ижодий биографиясини қоғозга муҳрлаган замондоши Жоржио Вазари томонидан ёзилган «Леонардонинг ҳаёти» номли китобида бундан ларзага келган Веррокко шундан кейин қўлига мўйқалам олмай қўйгани ҳақидаги жумлаларни учратиш мумкин.

    1473 йил, яъни 20 ёшида ҳунармандлар бирлашмасидан малакасини тасдиқлайдиган ҳужжатни қўлга киритган Леонардо 1474 йилга келиб ўз устахонасини очади.

    Янги шаҳар — янги саҳифа

    Астроном Паоло Тосканелли билан дўстона муносабатлар ўрнатганидан кейин эса унда фан ва техникага бўлган қизиқиш куртак ота бошлайди. 1482 йилда санъат академиясига асос солиши учун Миланга таклиф қилинади. Унинг «Рангтасвир ҳақида трактат»и академиядагилар учун ҳақиқий ўқув қўлланмасига айланади.

    Миланда у ўзининг муҳандислик «ижоди»ни бошлаб юборади. Ҳарбий муҳандис, меъмор ва гидротехник сифатида фаолият юритади. Кўплаб механик чизмалар ва муҳандислик лойиҳалари ҳаётининг айнан ушбу даврига оиддир. Даҳолиги илм-фаннинг барча жабҳаларини қамраб олади. Академиядаги фаолияти ва ижоди унинг ёрқин рассом сифатида танилишига имкон беради.

    Истеъдодли ва зийраклигидан лойиҳа ва ихтироларини ўша вақтнинг ўзидаёқ ҳаётга кўчиришнинг иложи бўлмайди. Вақтдан илгарилаб кетган да Винчи сувости кемаси, парашут, учиш аппарати сингари ўша вақтда фақат тасаввурга сиғадиган ақл бовар қилмас конструкциялар чизмаларини қоралайди. 1500 йили Миланни тарк этган Леонардо ҳаётининг қолган қисмини сафарларда ўтказади.

    Умрининг атиги 4 йилини ўтказганига қарамай, айнан Римда унга атаб музей қурилган. Ундаги учта залда Леонардо чизмалари асосида барпо этилган аппаратлар, суратларининг нусхаси, кундалик ва қўлёзмаларининг фотоларини кўриш мумкин. 2009 йили Discovery телеканалида «Да Винчининг аппаратлари» номли фильмлар мажмуи тақдим қилинган. Ҳужжатли фильмнинг ҳар 9 қисми қурилиш ва Леонардонинг асл чизмалари асосида механизмларни синаб кўришга бағишланган.

    Шахсий ҳаёти асарларидек сирли, сержумбоқ

    Леонардонинг шахсий ҳаётини унинг асарларига ўхшатиш мумкин. Бир қарашда ҳамма нарса равшандек, аммо етарлича махфий ва сир-саноатга бой. Уни ҳар ким ўзича тушуниши, бироқ буларнинг бари қанчалик рост ёки ёлғон эканини Яратгандан бошқа ҳеч ким билмаслиги мумкин.

    Мусаввир кундалигига махсус шифрдан фойдаланган ҳолда қайдлар қилиб борган. Шифрлар очиқланса-да, тадқиқотчилар унинг ҳаёти билан боғлиқ аниқ маълумотларни қўлга кирита олмаган. Ўз ишининг устаси эканига ҳеч қандай исботнинг кераги бўлмаган Да Винчининг шогирд ва дўст-у биродарлари кўп бўлган, аммо унинг қалбини забт этган аёл бўлганми, шундай бўлса у ким эди — буниси мавҳум.

    Бунинг боиси уч тахмин билан боғланади. Биринчиси, унинг ўзи шахсий ҳаётини бошқаларга кўз-кўз қилишни истамаган. Иккинчиси, шунчалик машғуллигидан муносабатларга вақти бўлмаган. Учинчиси эса бу дунёқараши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

    «Оқсувсар билан хоним» асари

    «Оқсувсар билан хоним» асари
    Фото: Getty Images
    Айрим маълумотларга кўра Леонардо «Оқсувсар билан хоним» картинасига прототип бўлган хоним — герцог Людовик Моронинг маъшуқаси Чечилла Галлеранига кўнгил қўйгани айтилади. Даврининг энг латофатли хонимларидан бўлган аёл меҳрибонлиги ва ўта соддалиги билан бошқалардан ажралиб турган. Герцог билан муносабатлари эса акасини қамоқ жазосидан асраб қолиш учун товон бўлган. Рассомнинг Галлеранига ёзган мактубларидан бирида: «Маҳбубам, менинг маъбудам» жумлалари ишлатилгани сабаб ҳам кўпчилик уларнинг бир-бирига бефарқ бўлмаган деган тахминларни билдиради.

    Синоатга бой асарлар

    «Сеҳргарларга сиғиниш» картинаси

    «Сеҳргарларга сиғиниш» картинаси
    Фото: Getty Images

    Бунгача анча-мунча сурат чизиб қўйган бўлса-да, илк йирик асари Сан Доната монастири буюртма берган «Сеҳргарларга сиғиниш» картинаси ҳисобланади. «Хабарнома»сини тахминан 1472 йили, «Мадонна Бенуа»сини 1478 йилда чизиб битирган бўлса, Арно водийси қалам билан тасвирланган пейзажи 1475 йилда яратилган. «Ангяри жанги», «Қоядаги мадонна», «Махфий кечалар» деворий расми, «Иоанн Крестител», «Тошқин» номли асарлари авлодларга қадар етиб келган.

    Қалам билан тасвирланган Арно водийси

    Қалам билан тасвирланган Арно водийси
    Фото: Getty Images

    Асарларидаги қаҳрамонларнинг юз ифодаси нозик маҳорат билан тасвирлагани боис уларнинг ички дунёси ҳам очиб берилгандек таассурот қолдиради. Ҳозирги кунда Париждаги Лувр музейининг энг қимматбаҳо экспонатларидан ҳисобланган, дунёга машҳур «Мона Лиза» асари бунга яққол мисол. Хиёл табассум қилган, аммо шу билан бирга ғамгин тасвирланган аёл неча асрдирки, тадқиқот ва изланишларга, бадиий асар-у фильмларга мавзу бўлиб келмоқда. 15 йил ишланган, полотно усулида чизилган суратдаги аёлнинг кимлиги ҳақида турли тахминлар бор. «Мона» – «Мадонна» сўзининг қисқартмасидан олиниб, Лиза хоним деган маънони англатади. Бошқа бир номи Жаконда бўлган хоним, флоренсиялик савдогар Франческо дел Жокондонинг рафиқасилигидан тортиб, бу да Винчининг ўзи, яна аёл либосидаги шогирди Салаи бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам турли тахминлар мавжуд.

    «Мона Лиза» картинаси

    «Мона Лиза» картинаси
    Фото: Wikipedia

    Буларнинг қай бири ҳақиқат экани эса суратдаги аёлнинг юз ифодаси сингари сирли. Да Винчининг ушбу ижод намунасини ўрганган олим ва тадқиқотчилар Мона Лиза бўёқларининг остида бир нечта тасвир яширингани, булар ҳали фанга маълум бўлмаган белгилар экани, математиканинг ошуфтаси бўлган да Винчи бу билан ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаган нарсага ишора қилгани айтилади.

    Ден Брауннинг «Да Винчи сири» асарида рассомнинг суратлари синоатларга бойлиги ўз аксини топади. Бесцеллер бўлган роман асосида 2006 йилда худди шу номли фильм суратга олинади. Кинолента дин мутасаддилари томонидан кўплаб танқидларга сабаб бўлганига қарамай, бир ойнинг ўзида энг кассабоп фильмга айланган.

    Ден Брауннинг асари асосида суратга олинган «Да Винчи сири» фильмидан лавҳа

    Ден Брауннинг асари асосида суратга олинган «Да Винчи сири» фильмидан лавҳа
    Фото: Getty Images

    10 йил фарқ билан чизилган «Мадонна Бенуа» ва «Мадонна Литта» картиналари айни вақтда Россиядаги Давлат Эрмитаж музейида, идеал пропорцияларни ўзида мужассам қилган «Вицувиан одам» эса Венециядаги Академия галлереясида сақланади.

    Вазарининг ёзишича, мусаввир қирол Францис I қўлидан жон берган. Ўлимидан икки йил аввал ўнг қўли фалаж бўлиб қолган мусаввир атрофдагиларнинг ёрдамисиз қийинчилик билан ҳаракатланган. Келажак авлодга санъат ва илм-фан борасида мислсиз мерос қолдирган да Винчи 67 ёшида Францияда ҳаётдан кўз юмиб, Амбуаз қасрига дафн этилган. Замонавий тадқиқотлар унинг ўлимига инсульт сабаб бўлган деган қарорга келган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир: Лувр музейида ўз хонаси ва почта қутиси бор санъат асари. 3 ноябрь – «Мона Лиза» афсонасининг бошланиши

    15.04.2022, 23:33   Изоҳ (0)   36055
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 9 май, 19:51

    Покистон Ҳиндистонга 400 тагача дрон учирди

    Дунё | 9 май, 19:20

    Трамп АҚШнинг бой фуқаролари учун даромад солиғини 40 фоизгача оширади

    Дунё | 9 май, 19:00

    Расман. Хаби Алонсо мавсум якунида “Байер”ни тарк этишини эълон қилди

    Спорт | 9 май, 18:41

    Билл Гейтс ўзининг деярли барча бойлигини камбағал ва беморларга тарқатиш ниятида

    Дунё | 9 май, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.