Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Севимли турк актёр ва актрисаларининг оиласи ҳамда фарзандлари ҳақидаги қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Лара ва Лили Коли — Марям Узерлининг қизлари

2013 йилда Марям «Муҳташам юз йил»ни тарк этди. Кўпчилик актрисани ҳомиладор деб ўйлади, чунки бироздан сўнг унинг қизи Лара туғилди. Кейинчалик Узерли руҳан чарчаганини, шунинг учун лойиҳани тарк этишга қарор қилганини маълум қилди.

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

Актриса биринчи фарзандининг отаси турк тадбиркор Жан Ашет билан у оила қура олмади. 2021 йил бошида актрисанинг америкалик тадбиркордан Лили Коли исмли қизи дунёга келди. Катта қизи онасига синглисини тарбиялашда ёрдам беради. Айтганча, кўплаб мухлислар Лара Марямга жуда ўхшашлигини таъкидлашади.

Ализе — Ваҳиде Перчиннинг қизи

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

Ёши улғайган Хуррам Султоннинг ролини ўйнаган актрисанинг Ализе исмли бир қизи бор. Қиз 1994 йилда Ваҳиденинг актёр Алтан Гердюм билан никоҳидан туғилган. Ализе ҳам ота-онаси сингари ҳаётини кино билан боғлашга қарор қилди, аммо ҳозиргача у таниқли ролларни олмаган. Эслатиб ўтамиз, Перчин ва Гердюм 20 йилдан ортиқ бирга яшаб, 2013 йилда ажрашишга қарор қилган.

Элиса Гюзин — Нур Феттаҳўғлунинг қизи

Нур кинога биринчи турмуш ўртоғи Мурат Айсан туфайли кириб келган. 2011 йилда жуфтлик ажрашди ва бир неча йил ўтгач, актриса туркиялик тадбиркор Левент Везиргўлу билан турмуш қурди.

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

Бироз вақт ўтгач, жуфтлик ажралишга қарор қилганди, лекин охир-оқибат улар оилани сақлаб қолишга муваффақ бўлди. 2016 йилда Нур ва Левентнинг Элиса Гюзин исмли қизи дунёга келди.

Али Демир ва Жан Эюп — Пелин Караханнинг ўғиллари

2014 йил спорт клубида Меҳримоҳ Султон ролини ижро этган Пелин тадбиркор Бедри Гунтай билан танишган. Ўша йили жуфтлик турмуш қурди ва ўғли Али Демир дунёга келди. Бир йил ўтгач, бола машҳур онаси билан бирга тагликлар рекламасида иштирок этди.

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

2017 йилда Карахан иккинчи марта она бўлишга тайёрланаётгани маълум бўлди. Ўша йилнинг март ойида у иккинчи ўғлини дунёга келтирди ва унга Жан Эюп деб исм қўйди. Актриса болаларни мухлисларидан яширмайди ва уларнинг суратларини тез-тез ўз саҳифасига жойлаштиради.

Каран — Бурак Ўзчивитнинг ўғли

Бурак «Чолиқуши» сериали суратга олиш майдончасида актриса Фаҳрие Эвжен билан учрашди. Аммо уларнинг орасида ишқий муносабат бошланмади, чунки актёр Жейлан Чапа билан учрашар эди. Аммо кейинчалик Ўзчивит ва Эвжен яна суратга олиш майдончасида учрашди — улар «Севги сенга ўхшайди» драмасида бош ролларни ижро этишди.

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

Ушбу лойиҳадан кейин улар жуфтликка айланди. 2017 йилда уларнинг никоҳи бўлиб ўтди — Туркияда бу «Йил тўйи» деб аталди. Икки йил ўтгач уларнинг оиласида Каран исмли ўғил дунёга келди ва у отасига жуда ўхшайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар