Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Килиан Мбаппе «ПСЖ»да қолишга қарор қилди ва бу ҳақда май ойида эълон қилади. Бу ҳақида Лионель Мессининг «ПСЖ»га ўтиши ҳақида хабар берган журналист Даниэль Риоло маълум қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Ал-Ҳелайфининг ягона қизиқаётган нарсаси — Килианнинг нима қилмоқчилигини билиш. Менга ҳеч ким ишонмаслиги мумкин, лекин у май ойида қарорини эълон қилади ва жамоада қолади», — деб айтиб ўтди Риоло RМC Sport дастури эфирида.

Аввалроқ Мбаппе Парижда қолиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

«ПСЖ» Мбаппега 50 миллион евро маош ва яна қўшимча 100 миллион евро бонус билан янги шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Бунгача Килиан «ПСЖ» тарихида энг яхши тўпурарга айланиш учун клубда қолиши мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, Франциянинг амалдаги ва собиқ президентлари ҳам Килиан Мбаппега «ПСЖ»да қолишни маслаҳат берганди.

Футболчига Мадриднинг «Реал» клубидан қизиқиш борлиги ва Килиан мадридликлар билан битим борасида келишиб қўйгани бир неча бор хабар қилинганди.

Мбаппе 2017 йилдан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсум футболчи Франция чемпионатининг 27 ўйинида иштирок этиб, 17 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар