Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон Кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Фото: Instagram / @oksana2016

Фото: Instagram / @oksana2016

Жаҳон Кубогининг таяниб сакраш машқи бўйича ўтказилган финал баҳсида 13,226 очко тўплаб, 1-ўринни эгаллади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Жами тўрт босқичдан иборат бўлган ушбу мусобақанинг учта босқичида қатнашиб, уларда иккита олтин ва битта кумуш медалга сазовор бўлган Оксана таяниб сакраш йўналишида Жаҳон Кубоги соҳибасига айланди. Аввалроқ Чусовитина Доҳадаги мусобақада олтин, Қоҳирадаги турнирда эса кумуш медалига эга чиққанди.

Чусовитина Токио Олимпиадасидан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Бироқ 2021 йилнинг октябрь ойида катта спортга қайтганини эълон қилди.

«Осиё ўйинлари—2022 га тайёргарликни бошлашга қарор қилдим. Фаолиятимни Ўзбекистон учун бирорта ҳам медал қўлга киритмай туриб якунлай олмайман», — деганди ўшанда Чусовитина.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Осиё ўйинлари сентябрь ойида бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар