• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Тилимизни биламизми: сўзга айланган одамлар — аслида кишиларнинг исми бўлган 15 та сўз

    Исмингиз вақт ўтиб бирор тушунчани ифодалайдиган атамага айланишини тасаввур қиласизми? Ҳа, тасаввурга сиғмайди. Балки, қуйида шарҳланадиган сўзларга маъно-мазмун бахш этган одамлар ҳам бундай ўйга бормагандир.

    «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай қизиқ тарих, ҳаёт йўлига эга сўзлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бефстроган

    Бу сўз французча Bœuf Stroganoff – Строганов усулида пиширилган мол гўшти деган маънони англатади. Рус ошхонасининг дунёга машҳур бу таоми граф Александр Строганов (1795–1891) шарафига номланган. Бир талқинга кўра, майда гўшт бўлакларини қайла билан қовуриб тайёрланадиган бу овқатни Строгановларнинг француз ошпази Андре Дюпон ўйлаб топган.

    Бошқа талқинга асосан эса, Александр Строгановнинг ошпазларидан бири француз ва рус ошхонасини анъаналарини омихталаштириб, шундай таом тайёрлаган. Бу овқат тезда оммалашиб, бутун дунёда шуҳрат топди. У ўзбек ошхоналари ва ресторанлари рўйхатидан ҳам мунтазам жой олиб келади. Уни жонли тилда қисқароқ қилиб бистроган деб қўя қоламиз. Луғатга кўра, ўзбекчада бефстроган шаклида қўлланади.

    Блютус

    Шахсий симсиз тармоқ турини англатади. У инглизча blue – кўк ва tooth – тиш сўзларидан. У аслида дан тилидаги Blåtand – кўк тишли сўзининг таржимаси. Ҳозирги Дания ва Норвегия ҳудудларида Х асрда ҳукмронлик қилган Ҳаралд I ни шундай аташган. У тарқоқ дан қабилаларини бир қиролликка бирлаштирган. Блютус ҳам шу шаклда ишлайди: у бир неча қурилмаларни битта тармоққа жамлайди. Маълумотларга кўра, blå сўзи қадимда қора деган маънони берган. Қирол Ҳаралд биринчининг олд тиши қора рангда бўлгани учун унга шундай ном берганлар. Блютуснинг логотипи скандинав ёзувларидан олинган, у Ҳаралд I Кўктишли исмининг бош ҳарфларини англатади.

    Бойкот

    Алоҳида шахс, ташкилот ёки давлатни назар-эътибордан четда қолдириш, яккалаб қўйиш мақсадида у билан муносабатларни тўлиқ ёки қисман тўхтатишдан иборат сиёсий ва иқтисодий курашни англатади. Бу сўз ўзбек тилига рус тили орқали кирган. Русчага немис тили воситасида ўтган. Асли – инглизча.

    1880 йили Ирландияда ерларни ижарага беришда адолат ўрнатиш, ерни эркин олди-сотди қилиш учун кураш бошланади. Ирландия миллий ер кенгаши ҳукуматга таъсир кўрсатиш учун маҳаллий ишчиларни чақириб олади. Ҳосил йиғиш тўхтатилади. Британиялик ер агенти Чарльз Каннингем Бойкот (Charles Cunningham Boycott) бу иш ташлаш жараёнига фаол қаршилик қилади. Кенгаш Бойкотни яккалашни бошлайди. Қўшнилар у билан муомала қилишни, дўконлар эса амалдорга нарса сотишни тўхтатади. Одамлар Бойкот билан кўришмасликка ва жамоат жойларида унга яқин ўтирмасликка ҳаракат қила бошлайди.

    Бойкотга қарши бу кампания Британия матбуотида катта шов-шув кўтаради, газеталар Ғарбий Ирландияга мухбирларини жўнатади. Ҳукумат ҳосил йиғишга мунтазам армия ва полицияни жалб қилади. Ҳисоб-китобларга кўра, 500 фунт-стерлинг турадиган ҳосилни йиғиш камида 10 000 фунт-стерлингга тушади. Бойкот эса Ирландияни шу йили тарк этади.

    Шундай қилиб, бойкот қилиш сиёсий норозилик ва тинч қаршиликнинг стандарт услубига айланади.

    Хулиган

    Ўзбекчада безори дегани. Бу сўзнинг келиб чиқиши ҳақида турли қарашлар бор. Шулардан бирига кўра, бу сўз XIX асрда Лондонда яшаган асли ирландиялик Патрик Ҳулиҳан (Patrick Houlihan) исмидан келиб чиққан. У кўчабезорилик, ўғрилик ва киссавурлик билан шуғулланган. Мухтасар Оксфорд луғатига кўра, хулиган 1890 йилларда машҳур бўлган бир қўшиқдаги тўполончи ирланд оиласи номига бориб тақалади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ушбу сўз илк бор 1894 йили Лондон полицияси ҳисоботларида пайдо бўлган. Лондоннинг Ламбет туманида безорилик қиладиган болалар тўдаси the Hooligan Boys (Ҳулиган болалари), кейинроқ эса O’Hooligan Boys (O’Ҳулиган болалари) дея аталган.

    Кейинчалик бу сўз турли тўдаларга қўшилиб, безорилик қиладиган, лекин ўғирлик қилмайдиган йигитларга нисбатан қўлланган. ХХ асрда хулиган жуда кўп тилларга кўчиб ўтиб, байналмилал сўзга айланди.

    Ватман

    Юқори сифатли оқ қоғоз. Дастлаб 1750 йиллар ўрталарида Англияда тадбиркор Жеймс Уатманга қарашли қоғоз фабрикасида ишлаб чиқарилган. У янгича услубни қўллайди ва қоғоз варақларидан тўр излари йўқолади. Уатман ўз қоғозини wove paper – мато қоғоз деб атайди. Рус тилида бу қоғозни унинг ихтирочиси билан аташ урф бўлади. Руслар кўпроқ А1 ва баъзан А2 форматдаги қоғозни ватман деб атайдилар. Бу сўз ўзбек тилига рус тили орқали кириб келган.

    Вокзал

    Йўловчиларга хизмат кўрсатиладиган бино ва бинолар йиғиндиси. У инглизча Vauxhall – Вокс кошонаси, Вокс зали сўзидан олинган. Ўзбекчага рус тили орқали кирган. Лондон атрофида Vauxhall номли шаҳарча ва шу номдаги оммавий боғ бўлган. XVII аср ўрталаридан бу сўз турдош отга айланиб, омма учун мўлжалланган боғ ва сайилгоҳларни ифодалашни бошлаган.

    Инглизча топоним тарихи узоқ XIII асрга бориб тақалади. Инглиз қиролига хизмат қилувчи норманд қўмондони Фолк де Бреат бой бир аёлга уйланади. Унга катта ерлар мерос қолганди. Бу жойдаги мулклар Faukes hale деб атала бошланади. Кейинчалик ушбу ҳудудда пайдо бўлган қишлоқ ҳам шу номни олади. XVII асрда бу ерларга Жейн Вокс исмли аёл эгалик қилади. Натижада ном ҳам бироз ўзгаришга учрайди: Воксхол.

    Вокзал сўзининг темир йўл станциядаги бино маъноси 1838 йили қурилган Павлов вокзали билан боғлиқ. Унга «Воксал» деб ном беришади. Вақт ўтиб бу сўз ҳар қандай транспорт станцияси биносига нисбатан ишлатила бошлайди.

    Рус тилида дастлаб фоксал шаклида қўлланган бу сўз кейинчалик вокзалга айланади. Мутахассислар фикрича, бундай ўзгариш зал сўзи таъсирида юз берган.

    Дерби

    Бу сўз мусобақа, дўнонлар (3–4 ёшли отлар пойгаси), бир ҳудуд ёки шаҳардаги жамоалар ўртасидаги баҳс каби маъноларни англатади. Сўзнинг келиб чиқиши ҳақида турли талқинлар бор. От пойгаси билан боғлиқ ҳолатда уни лорд Эдвард Смит-Стенли Дерби (1752–1834) номи билан боғлашади. У Дерби графлар оиласининг 12-графи бўлган. Лордлар палатаси аъзоси, канцлер лавозимларида ишлаган Дерби 1780 йили отлар пойгаси ташкил қилади ва кейинчалик бундай мусобақалар унинг номи билан аталишни бошлайди. Бир шаҳар футбол жамоалари ўртасидаги курашни дерби деб аташ ҳам ана шу пойгаларга қиёсан урфга кирган.

    Кардиган

    Одатда ёқасиз, бўйи узун, чўнтакли камзул. Ўзбек тили луғатларига кирмаган бу сўз жонли тилда фаол ишлатилади. Унинг келиб чиқишини инглиз генерали Жеймс Браднелл Кардиган (1797–1868) номи билан боғлашади. Ёқаси худди яктакникига ўхшаш балиқчилар кийими олис XI асрда ҳам бўлган.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Деярли саккиз аср давомида уни оддий французлар ва британияликлар кийган. Бироқ XIX асрга келиб у ҳозирги номи билан атала бошлаган. Дид билан кийинишни хуш кўрадиган қўмондон Жеймс Кардиган буни кийишни ўз қўшинида оммалаштиради. Иссиқ тутадиган, мундир остидан деярли кўринмайдиган, формани «бузиб» қўймайдиган ушбу камзулга аскарлар генерал Кардиган номини беради. Шундай қилиб, бу сўз 1868 йилдан истеъмолга киради.

    Кейинчалик кардиганнинг турли фасонлари ишлаб чиқилади ва у бутун дунёда шуҳрат қозонади.

    Мавзолей

    Қабр устига ишланган маҳобатли, улуғвор ёдгорлик; мақбара. Ҳозирги тилда кам ишлатилади. Унинг илдизи юнонча Mausoleion сўзига бориб тақалади. Милоддан олдинги IV асрда Кичик Осиёда Кария шоҳи Мавсол учун қурилган машҳур мақбара номидан олинган. Унинг қабри ҳозирги Туркия ҳудудидаги Ҳаликарнас шаҳрида бўлган. Бу шаҳар ўрнида Бодрум шаҳри қад кўтарган. Мавзолей сўзи оммалашишига Мавсол мақбарасининг ўта маҳобатли ва ҳашамдорлиги сабаб бўлган. У «қадимги дунёнинг етти мўъжизаси» қаторига ҳам киритилган.

    Мансарда

    Бино чордоғидаги хона, болохонанинг бир тури. Француз меъмори Француа Мансар (1598–1666) шарафига номланган. Мансар 1630 йили том остидаги чордоқдан яшаш ва хўжалик мақсадларида фойдаланишни ўйлаб топган. «Нозик бўлмаган» меҳмонлар учун мўлжалланган чордоқ-хона Парижда довруқ қозонган. Париж ҳукумати бир неча қаватли уйларнинг эгаларидан қўшимча солиқ ундирган, бироқ чордоқ алоҳида қават ҳисобланмаган. Устига устак арзон ҳам бўлган мансарда урфга кирган.

    Ҳозир мансарда лойиҳаси кўпинча бир қаватли хусусий турар жой ва дала ҳовли бинолари қурилишида қўлланади.

    Меценат

    Илм-фан ва санъат ривожига шахсий маблағлари ҳисобидан беғараз ҳисса қўшувчи шахс. Ўзбек тилида бу сўз ҳомий, оталиққа олиш каби иборалар билан ифода этилади. Бироқ сўнгги пайтларда меценат сўзини қўллаш ҳам бирмунча оммалашди. Милоддан олдинги I асрда яшаган Гай Меценат исмидан келиб чиққан. У Рим императори Октавиан Августнинг яқин кишиси бўлган, унинг муҳим сиёсий, дипломатик ва шахсий топшириқларини бажарган. Меценат илм-фан, санъат ва адабиёт соҳаси вакилларига ҳомийлик қилган.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ризамат

    Ўртапишар маҳаллий хўраки ва майизбоп узум нави. Миллий энциклопедияга кўра, Шредер номидаги илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд филиалида Каттақўрғон ва Паркент узум навларини чатиштириб чиқарилган. Гарчи чатиштириш ишларини К. Смирнов ва А. Герасимова бажарган бўлса-да, узум навига машҳур боғбон Ризамат Мусамуҳамедов (1881–1979) номи берилган.

    Токчилик бўйича йирик мутахассис Ризамат Мусамуҳамедов раҳбарлигида Ўрта Осиё ва Қозоғистонда 3250 гектар намунали боғ ва токзорлар барпо этилган. Агроном «Токчилик бўйича қўлланма» (1939), «Мўл узум ҳосили етиштиришдаги тажрибаларим» (1959) каби китоблар ёзган. Ризамат узуми Ўзбекистон ва Тожикистонда машҳур.

    Саксофон

    Пуфлаб чалинадиган мусиқа асбоби. Уни 1840 йилларда бельгиялик уста Адольф Сакс ихтиро қилган. У 1846 йил 21 март куни Францияда саккиз турли дамли чолғу асбобларига патент олган. Адольф дастлаб бу мусиқа асбобини найчали офиклеид деб атаган. Саксофон номини бир неча йил ўтиб мусиқа мутахассиси Ҳектор Берлиоз таклиф қилган.

    Сэндвич

    Орасига қийма ва бошқа масаллиқлар солинган нон бўлаги. Оксфорд луғатига кўра, бу сўз манбаларда илк бор 1762 йили қўлланган. Унинг пайдо бўлиши инглиз дипломати, лорд Жон Монтегю Сэндвич номига бориб тақалади. У яхна гўштни қовурилган нон бўлаклари орасига солиб ейишни хуш кўрган. Бу турдаги таом Буюк Британия ва Америкада ҳозир ҳам жуда севиб истеъмол қилинади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Шовинизм

    Миллатчиликнинг тажовузкор шакли. Напо­леон Бонапартга ўлгудай содиқ аскар Никола Шовен (Nicolas Chauvin) номидан келиб чиққан. У 1815 йилдан сўнг, яъни Бонапарт тахтдан кетиб бўлгач ҳам, собиқ императорга тарафдор эканини намойиш қилиб юрган. Айтишларича, камбағаллиги, меҳнатга лаёқатсизлиги ва таҳқирлашларга қарамай, Шовен ўз хожасининг ашаддий тарафдори, унинг истилочилик ғоялари ёқловчиси бўлиб қолаверган. У ҳар қандай масалада Бонапартни ҳақ деб билган, у билан ҳатто бутун дунёга қарши курашишга ҳам тайёр турган.

    Шовен номи асос бўлган шовинизм сўзи ўзга миллатларни камситиш, таҳқирлаш, ўз миллатини бошқа миллат­дан устун қўйиш, миллий такаббурлик, миллий худбинлик иллатларини ўзида мужассам эт­ган мафкурани англатади.

    30.03.2022, 08:00   Изоҳ (0)   92652
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда янги муваққат бош вазир тайинланди

    Дунё | 4 июл, 12:12

    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

    Реклама | 4 июл, 12:00

    Бир гуруҳ ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди

    Ўзбекистон | 4 июл, 11:59

    Машҳур мексикалик боксчи АҚШда қўлга олинди

    Спорт | 4 июл, 11:55

    Гитлер ҳақидаги қоъшиқ туфайли Канье Уэстга Австралияга кириш тақиқланди

    Мусиқа | 4 июл, 11:51

    Голливуд актёри Майкл Медсен вафот этди

    Кино | 4 июл, 11:34

    Трамп мигрантларга АҚШ фермаларида қолишга рухсат беришини айтди 

    Дунё | 4 июл, 11:25

    “Реал” собиқ футболчиси: “Роналду клубдаги барчага iPhone ва Apple Watch совға қилган эди”

    Спорт | 4 июл, 11:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.