Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзгидромет» 1 апрелгача қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, 28 март, душанба куни ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз куни ҳаво 15-17 даража илиққача, жанубда 20-22 даража илиққача исийди. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол тезлиги 18-23 метр/секундгача кучаяди.

Душанба куни кечга томон ва сешанба куни антициклон кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика ҳудудлари бўйича (шимол ва чекка жанубдан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда шамол тезлиги 18-23 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Совуқ фронт ўтишида кундузи ҳарорат 7-10 даражагача пасаяди.

30 мартдан 1 апрелгача Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 30 мартда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 12-17 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳафта охирига келиб кечаси ҳарорат 5-10 даража илиққача кўтарилади, кундузи ҳаво 17-22 даража илиққача, жанубда 23-25 даража илиққача исийди.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)