Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нидерландия терма жамоаси устози Луи ван Гал «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Ҳагга «Манчестер Юнайтед» бошқарувига келмасликни маслаҳат берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Тен Ҳагни ажойиб мураббий деб ҳисоблайман, буни бир неча бор таъкидлаганман. Яхши мураббийлар эса «Манчестер Юнайтед» учун муҳим.

Лекин «Манчестер Юнайтед» — тижорий клуб, у ерда мураббийлар қарор қабул қилиши қийин. Яхшиси футбол клубига бориш керак.

Мен тен Ҳагга кўрсатма бермоқчи эмасман, агар хоҳласа менга қўнғироқ қилиши мумкин. Лекин у тижорий эмас, футбол клубига бориш керак.

Луи ван Гал, Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи

Ван Гал 2014 йилдан 2016 йилгача манкунианликлар бош мураббийи бўлган. Нидерландиялик мутахассис қўл остида «қизил иблислар» Англия Кубогида зафар қучган. АПЛда эса мавсумни тўртинчи ва бешинчи ўринда якунлаган.

Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Манкунианликлар раҳбарияти мутахассис билан суҳбат ўтказган ва мураббийнинг инглиз тилини билиш даражасидан қониққан.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов