Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия туроператорлари халқаро тўлов тизимлари карталарини чиқариш учун Ўзбекистонга саёҳатларни сотишни йўлга қўйди. Бу ҳақда Россия Туроператорлари ассоциацияси (АТОР) хабар бермоқда

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Украинадаги уруш кетидан Visa ва Mastercard Россияда фаолиятини чеклаган эди. 

Парвоз қилишни истаган россияликлар учун бошқа давлатда Visa ва Mastercard карталарини чиқариш энг қулай йўллардан биридир. 

Биринчи бўлиб ВЕДИ Group туроператори ушбу тизим бошлангани ҳақида эълон қилди. 

‘‘Ўзбекистонга Visa учун» саёҳати Тошкентдаги меҳмонхонада икки кечани ўз ичига олган ҳолда уч кунга мўлжалланган. Иккинчи куни сайёҳлар эрталаб бир соатни Visa ёки Mastercard карталарини чиқариш ва олишга сарфлашлари мумкин, — дейилади АТОР хабарида.
Экскурсия нархи одам бошига 230 доллардан бошланади, парвоз учун эса алоҳида тўланади.

Аввалроқ Россияда 10 мартдан бошлаб Visa ва Mastercard карталари ишлашдан тўхташи ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган