Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Канада Украинадаги уруш туфайли Россия федерация кенгашининг 160 нафар аъзосига қарши санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдонинг матбуот хизмати хабар берган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Бош вазир чеклов чоралари ҳақида ғарб мамлакатларининг раҳбарлари, ЕИ, НАТО вакиллари иштирокида Брюсселда ўтган G7 «Катта еттилик» давлатларининг саммитида маълум қилган.

«Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитетига, мустақиллигига нисбатан тажовузлар туфайли Россия федерация кенгашининг 160 нафар аъзосига қарши иқтисодий чекловлар жорий этилди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Канада яқин кунлар ичида Россияга товар экспорти ва технологияларни етказиб бериш юзасидан янги қўшимча санкциялар эълон қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари Канада Украина ва унга қўшни мамлакатларга, хусусан, Молдовага, БМТ, Қизил ҳоч тузилмалари ҳамда бошқа ташкилотларга ижтимоий ёрдамнинг навбатдаги 50 миллион долларлик траншини юборади, дейилган Канада бош вазири матбуот хизматининг ахборотида. Канада Украина маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш учун ЮНЕСКОга 4,8 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади.

Аввал Европа иттифоқи Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олиш ҳақидаги келишувларни ратификация қилган Россия давлат думаси ва Федерация кенгаши вакилларига нисбатан санкциялар қўллаганди. Россия 24 февралда Украина ҳудудида махсус ҳарбий операцияларни бошлаганидан кейин ЕИ, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Япония, Жанубий Корея, Австралия ва бошқа давлатлар россиялик бизнесменлар, топ-менежерлар, сиёсатчилар ва амалдорларга нисбатан бир қатор тақиқ ҳамда чеклов пакетларини жорий этган.

Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда