• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Болада мустақил шахсни эмас, балки ўз давомчисини кўради — ўзини карликка солиб олган ота-оналар ҳақида

    Катта ва ёш авлод дунёқараши кўпинча бир-бирига тўғри келмайди. Айниқса, бола оилада ўрнини билдиришга ҳаракат қилаётган паллада ота-она буни кўриб, кўрмасликка олса, вазиятни юмшатиш, боласини эшитишдан қочса, муаммо ҳадеганда ҳал бўлавермайди. AdMe нашрининг шу каби муаммоларга бағишланган мақоласини «Дарё» ўзбек тилига ўгирди.

    Фото: «Superlogoped.com»

    Фото: «Superlogoped.com»

    Ота-оналар фарзандига қулоқ тутмайдиган ҳолатлар кўп учраб туради. Бу ҳодиса психологияда «субъект-объект муносабатлари» деб аталади. «Субъект» — ўз ҳаёти, истаклари, кечинмалари ва тажрибасига эга бўлган ота-она. Бола эса фақат маълум бир вазифаларни (таълим олиш, одоб сақлаш, ота-онасини хурсанд қилиш, итоаткор бўлиш ва муаммо чиқармаслик) бажарувчи «объект» ҳисобланади.

    Бундай ота-оналар тасаввурида бола бир қанча тугмачалари бор роботга ўхшайди — ўзингга кераклисини босиб, қандайдир натижага эришасан. Агар боланинг сўзи ёки ҳаракатлари унга қўйилган талабларни бузса, бу илгари мукаммал ишлаган тизимнинг бузилиши сифатида қабул қилинади.

    Шу боис, ота-она боласининг вазифалари ва эҳтиёжлари ҳақидаги тасаввурга сиғмас ғояларга қулоқ тутмайди.

    Қуйида болани объектга айлантириб қўювчи энг кенг тарқалган вазиятлар ва бундай ҳолатда ота-она фарзандини эшитиши эҳтимоли қанча экани ҳақида сўз боради:

    Ота-она фарзандига ўз орзуларининг давомчиси сифатида қарайди

    Аксар ота-она баъзан фарзанди орқали иккинчи бор яшашга уриниб, унда мустақил шахсни эмас, балки ўз давомчисини кўради. Бу «давомчи»нинг вазифаси — ота-онанинг болаликдаги орзуларини рўёбга чиқариш ва улар ета олмаган марраларни забт этиш бўлади. Шу билан бирга, боланинг фикри билан ҳеч ким қизиқмайди. Масалан, бола математикани ёқтирса-да, футбол тўгарагига қатнашади, чунки дадаси мамлакат терма жамоасида тўп суришни орзу қилган.

    Ота-она тузган режаларга қарши чиқишга уриниш тўсиқларни енгиб, кўзланган маррага етишни истамаслик сифатида қабул қилинади. Бу эса «топшириқ бажарилмаган»и ва умид оқланмаганини англатади.

    Авторитар ота-оналар қаршиликдан қўрқади

    Фарзандининг истак ва қарашлари ўзининг ҳаётий тамойиллари ва тажрибаларига зид бўлса, қаттиққўл, авторитар ота-она бундан ранжиши ва ҳатто таҳдид қилиши мумкин.

    Бундай оилаларда ҳаёт муҳокама қилинмайдиган, қатъий ва ўзгармас қоидалар бўйича кечади. Барқарорлик ва хавфсизликка асосий қадрият деб урғу берилади. Туйғулар рағбатлантирилмайди, фарзанд тарбиясида асосий эътибор жамиятга мос тушадиган «ҳақиқий эрак» ва «муносиб аёл»ни етиштириб беришга қаратилади.

    Фарзанд одатий қолипга тушмаса (масалан, қиз тикувчилик ё пазандаликни ўрганишдан бош тортиб, келажакда модель бўлишни орзу қилса ёки ўғил ўйинчоқ аскарларни ўйнаш ўрнига қўғирчоққа иштиёқманд бўлса), авторитар оила бундан ҳайратга тушади. Авторитар ота-она билан мулоқотда «мен»ингизни сақлаб қолиш Геркулес каби жасоратли бўлишни талаб қилади.

    Муаммоли оилада ролларнинг қайта тақсимланиши

    Ажрашган оилаларда фарзанд кўпинча ўзи билан қолган отаси ёки онаси учун «ишончли шахс» ролини ўйнаб, унинг бахти учун жавобгарликни зиммасига олишига тўғри келади. Тўнғич фарзанд зиммасидаги юк ундан ҳам оғирроқ: ёлғиз боқувчиси пул топаётган вақтда ука ва сингиллари учун ота-она ўрнини босиши керак.

    Муаммоли оилада, масалан, ичувчи ёки гиёҳвандлар оиласида фарзанд билан ота-она ўрни буткул алмашиб қолиши мумкин. Бола рўзғор тебратиши, «муаммоли» ота-онага ғамхўрлик қилиши ва унинг хархашаларига дош беришига тўғри келади. Ўзи истагандай бўлишнинг иложи йўқ.

    Бундай шароитда унга қулоқ тутишларини талаб қилишдан фойда йўқ: шусиз ҳам мувозанат бузилган. Ёлғиз ота ёки она тиргакциз қолиб кетишдан қўрқади. Ота-она вояга етмаган фарзандга қарам бўлса, у билан мулоқот ўрнатишнинг имкони бўлмайди.

    Ота-она тинглашни билмайди

    Ҳар қайси ота-она қачондир бола бўлган ва уларнинг бугунги кунда ўзини қандай тутиши кўпинча ўтмишдаги болалиги билан боғлиқ. Агар ўшанда уларнинг ҳис-туйғулари ва эҳтиёжлари эътиборсиз қолдирилган бўлса, улар ўз фарзандига ҳиссий илиқлик ва қўлловни бера олмайди. Шу билан бирга, ота-она меҳрсиз оилада улғайган бўлса ҳам фарзандига бефарқ бўлмайди ва унинг учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади.

    Бундай вазиятда унинг эътиборини жалб этиш ва тушунишга ундаш мумкин. Лекин бир нарсани ёддан чиқармаслик керак: бундай ота-оналарда самарали мулоқот учун зарур бўлган «ҳиссий мушаклар» ривожланмаган. Кучли сиқувга олиб, уларда айбдорлик ҳиссини чақиришга уринмаслик зарур.

    Ота-она ғамхўрлик қилишга мойил

    «Энага ота-она» (яна бир номи — «вертолёт ота-она») болани арзимаган қийинчиликлардан ҳам ҳимоя қилиб, ҳатто энг оддий масалаларни ҳам ўзи ҳал қилишига йўл бермай, уларга ғамхўрлик қилишга ўрганиб қолган. Улар ўз фарзанди қачондир улғайиб, қўлидан етаклаб юришга эҳтиёж қолмаслигидан даҳшатга тушади.

    Бундай вазиятда сўз эмас, балки амалий чора ёрдам беради. Ота-онангиз энди чақалоқ эмаслигингизни тушунишига имкон беринг. Ҳаётингизни тартибга келтиринг. Қўлингиздан келган барча ишни ўзингиз бажаринг. Нолиманг. Кечикманг. Келаси сафар улар сумкангизни кўтаришга ёки хонангизни йиғиштиришга ҳаракат қилса, мулойимлик билан, бироқ қатъий оҳангда рад этинг. Бир сўз билан айтганда, улғайинг.

    Болани эшитишга вақт йўқ

    Адекват ота-оналар ҳам иши ёки муаммолари кўплиги учун фарзанди билан дилдан суҳбатлашишга вақт тополмаслиги мумкин. Улар кўпинча болада қандайдир муаммолар борлигини пайқамайди ҳам.

    Бу вазиятда мулоқот ўрнатиш осонроқ кечади. Назорат қилиш ва тартиб ўрнатишга унча ўч бўлмаган, шунчаки ишдан толиққан ота-она муаммоларингиздан хабар топса, ёрдам қўлини чўзиши эҳтимоли кўпроқ.

    Оилада роботдек ҳаёт кечириш

    Бироқ болага эътибор йўқлигининг энг кенг тарқалган сабаби катталарнинг «автопилотда» яшаш одатидир. Ростакамига ҳиссий алоқага киришиш катта куч талаб қилади. Фикрни бир жойга қўйиб, телевизорни ўчириб, болага вақт ажратиш керак. Ёқимсиз гапларни эшитишга ёки айбни тан олишга тўғри келиб қолиши ҳам мумкин. Расмий мулоқот эса осонроқ ва хавфсизроқ.

    Дилдан суҳбатлашиш имконияти бор. Асосийси, ота-она бошқа нарсага чалғимай, қулай фурсатни танлаши керак.

    Субъект-объект муносабатлари нимаси билан ёмон?

    Фарзанд учун ҳамма нарсани ҳал қилиш ва унинг алоҳида шахс эканини пайқамаслик қулай ва осон. Боланинг ҳис-туйғулари ва истакларини эътиборсиз қолдириб, унда шундай тушунчаларни пайдо қиламиз: «мен унча яхши бола эмасман», «эътибор ва қўллаб-қувватлашга арзимайман», «мен ҳеч кимман».

    Бундай вазиятга тушиб қолган фарзанд ё исён кўтариб, ота-онаси билан алоқани узади ё таслим бўлиб, бўйин эгиб яшашга кўникади. Шу билан бирга, «бўйсинувчи» ҳам, «исёнчи» ҳам ўзини шахс сифатида қабул қилишда қийинчиликларга дуч келади.

    Олимлар ҳиссий эътиборсизлик муҳитида ўсган болаларда жисмоний ва жинсий зўравонликка учраган болалардаги каби юқори даражада ташвиш, тушкунлик ва ўз жонига қасд қилишга мойиллик борлигини аниқлаган.

    Агар сиз ота ёки она бўлсангиз, фарзандингиз фақат боқиш, кийинтириш ва тарбиялаш зарур бўлган гўдак эмас, балки улғайиш арафасидаги шахс эканини ҳам инобатга олинг. Келажакда ўзини бахтли ҳис қилиши ва дадил қадам ташлаши учун ҳозир унга нима беришингиз керак? Озгина эътибор. Ишонч. Ҳурмат.

    Болалигингизни эсланг. Нимани қандай қилиш кераклигини уқтириб, сиз учун қарор қабул қилиб, мустақил фикр билдиришга рухсат беришмаганида ичингиздан нималар ўтган? Бола ривожланиши учун нафақат ғамхўрликка, балки эркинликка ҳам муҳтожлигини англаш зарур. Ўз бахти учун курашишига қўйиб беринг.

    Балки ўша болалар ичида сиз ҳам бордирсиз? Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Биринчи навбатда, қўрқувни енгиш керак. Ҳамма тинч ва ҳеч ким ҳеч қаёққа шошмаётган, қулай фурсатни танланг.

    Суҳбатни енгилроқ мавзудан бошланг, нима дейишингизни олдиндан ўйлаб олинг. Ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни очиқ баён қилинг. Айбламанг, нолиманг ва ўзингизни оқламанг. Ўзингизни «рақиб»нинг ўрнига қўйиб кўринг. Ота-она ҳам инсон эканини унутманг.

    25.03.2022, 13:33   Изоҳ (0)   70533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.