• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Таксичилик — машаққатли иш. Айниқса, аёллар учун». 10 йил таксичилик қилиб, ҳозирда машина бошқаришни ўргатаётган наманганлик аёл

    22 март — Халқаро таксичилар куни. Бу касбда кўпинча эркаклар тасаввур қилинади, аммо улар сафида аёллар ҳам оз эмас. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев Намангандаги илк аёл таксичилардан бири, ҳозирда ўқув-спорт техника мактабида автомобиль ҳайдашни ўргатаётган Феруза Шомирбоева билан касби машаққатлари ҳақида суҳбатлашди.

    «Қарзимни узиш учун киракашлик қилишга мажбур бўлганман»

    «Ёшлигимдан автомобиль ҳайдашга иштиёқим баланд бўлган. Машина минган аёлларга ҳавас қилардим. Шу сабабли 2009 йили Matiz сотиб олдим. Ўзи асли тадбиркор эдим, бозорда савдо қилардим. Май ойида машина харид қилган бўлсам, икки ой ўтгач, мен ишлаб турган бозор бузилиб кетди, ишсиз қолдим. Автомобильдан озгина қарзим ҳам бор эди. Мажбурликдан машинамда кира қила бошладим.

    Наманган шаҳар ўқув-спорт техника мактаби ўргатувчи устаси Феруза Шомирбоева

    Наманган шаҳар ўқув-спорт техника мактаби ўргатувчи устаси Феруза Шомирбоева
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Бошида жуда қийналдим. Устоз кўрмаганман, ҳали ҳайдовчилик гувоҳномам ҳам йўқ, машина минишни тузукроқ билмайман. Устига-устак, Намангандаги илк аёл таксичилардан бўлганим учунми, ҳамма таажжуб билан қарайди, савол бераверади.

    Шаҳарда ҳаракат тез, тирбандликлар кўп. Айниқса, учинчи йўлакдан кетаётган пайтим мижозлар четда тўхтатворинг дейишса, биринчи йўлакка ўтиш азоб эди. Пешонамдан тер оқарди. Ишонасизми, ўша пайтлари машинани ортга қайтаришни ҳам тузукроқ билмасдим. Тажрибалироқ ҳайдовчи ёки мижозларнинг ўзидан илтимос қилардим, ортга қайтариб беришарди».

    «Йўл ҳақини ички ишлар ходимлари аралашиб олиб берган»

    «Таксичилик фаолиятимда қизиқ воқеалар кўп бўлган. Бир куни синглим билан кетаётган пайтимиз чорраҳада машина тўсатдан ўчиб қолди. Ортимизда беш-олтита машина тизилиб турибди. Ҳаммаси тинмай сигнал чалади. Охири, синглим машина ойнасидан бошини чиқариб, ‘ўтиб кетаверинглар, ўчиб қолдик’ деганди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Яна бир куни шаҳарнинг тор кўчасида мижозни қолдирдим. Қани энди, у ердан бурилиб, чиқиб кета олсам! Унга айтаман бўлмайди, бунга айтаман тушунмайди, ўзим машинани урволишдан қўрқаман. Бахтимга бир профессионал ҳайдовчи келиб қолиб, жонимга ора кирганди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Шундай воқеалардан кейин автомактабга кириб ўқиш ва назарий билимларни ҳам олишга қарор қилдим. Бу пайт машина минишга анча қўлим келиб қолган, кўпчилик сабоқдошларга ўзим ўргатганман ҳам.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фаолиятимда менга нисбатан таҳдидлар бўлмаган, лекин йўл ҳақини бермасликка уринганлар учраган. Бир йўловчи чиқиб, у ёққа олиб боринг деди, бу ёққа олиб боринг деди. Ўзи ширакайф, пул бергиси йўқ. Бахтимга, йўл четида ички ишлар ходимлари турган экан, тўғри уларнинг олдига бориб тўхтаб, ҳолатни тушунтирганман ва пулимни олиб беришган».

    «Автомобиль минишни ўрганаётган йигитлардан кўра қизлардан кўнглим тўқ»

    «Кўпчилик таксичиликни осон касб деб ўйлайди, асли бу жуда машаққатли иш. Айниқса, шаҳар йўлларида ва аёллар учун. Турли феъл-атвордаги одамлар чиқади, йўлларнинг ҳолати яхши эмас, қоидаларга риоя этиш масаласи чатоқ. Кечга бориб силлангиз қурийди, чарчайсиз. Аёл кишисиз, овқатга уриниш, бола-чақага қараш керак.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Шу сабабли 10 йил таксичилик билан шуғулланганимдан кейин ‘Ватанпарвар’ ташкилоти қошидаги Наманган шаҳар ўқув-спорт техника мактабида ўқувчиларга автомобиль ҳайдашни ўргатишимни сўрашганда, жон деб рози бўлгандим.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Мактабда ишлаётганимга бир йилдан ошди. Ўқувчиларим орасида аёллар, қизлар кўп. Тўғриси, йигитлардан кўра кўпроқ улардан кўнглим тўқ. Чунки аёллар эҳтиёткор, масъулиятли, ҳушёр, айтганингизни қилади. Йигитларимиз эса шўхроқ, тезликни оширишни яхши кўришади, баъзан қоидаларга бўйсунишни исташмайди. Шу боис, автомобиль ҳайдашга аслида аёлларнинг уқуви кўпроқ деб ўйлайман.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Йўлга чиқаётганларга биринчи галда автомобилнинг техник ҳолатини текшириб, кейин рулга ўтиришни маслаҳат бераман. Яна бир муҳим қоида — ҳушёрликни ошириш ва тезликни камайтириш. Бусиз ҳозирги йўлларда машина ҳайдашнинг иложи йўқ.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Оилада тўрт кишимиз — мен, турмуш ўртоғим ва икки фарзандим. Қизимни турмушга узатганмиз, уч нафар набирамиз бор. Ўғлимни, насиб қилса, энди уйлантирамиз. У аввалги касбимни эгаллаган, такси ҳайдайди. Баъзан ишхонадаги фаолиятимни уйда ҳам давом эттириш ва унга йўлларда шошилмай ҳаракатланиш зарурлигини уқтириб туришимга тўғри келади».

    Суҳбатнинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    22.03.2022, 19:40   Изоҳ (0)   112640
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.