Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бодом минерал, витамин, оқсил ва организм учун зарур бўлган бошқа муҳим моддаларга бойлиги билан машҳурдир. Ёнғоқнинг фойдалари бир неча асрлар давомида ўрганилган. Бироқ у нафақат мазали маҳсулот, балки соғлиқ учун ҳақиқий омбор эканини кўпчилик билмайди. Қуйида бодомни рационга киритишга арзийдиган олтита фойдали хусусиятлари ҳақида маълум қиламиз.

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Мия фаолиятини қўллаб-қувватлайди

Бодом мия учун энг яхши маҳсулотлардан биридир. Бунинг сабаби шундаки, ёнғоқ рибофлавин ва левокарнитиннинг юқори миқдорига бой. Ушбу моддалар когнитив сустлашишнинг олдини олади, хотирани яхшилайди ва мия фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Деменсия ёки Альцгеймер касаллиги каби когнитив касалликларни ривожланиш хавфи юқори бўлган одамларнинг кундалик рационига бодом қўшиш тавсия этилади.

Тери ҳолатини яхшилайди

Соғлом ва порлоқ терига эга бўлишни хоҳлайсизми? Бодом истеъмол қилинг! Бодом E витамини ва антиоксидантлар манбаи бўлиб, терининг гўзаллигини сақлаб, яллиғланишни камайтиради. 2005 йилда тадқиқотчилар бодом таркибида кўп миқдорда катехин, изорамнетин ва кемпферол борлигини аниқлаган. Бу моддалар терини ультрабинафша нурларининг салбий таъсиридан, ифлосланган ҳаводан ва тўйиб овқатланмасликдан ҳимоя қилувчи антиоксидантлардир.

Бодом тўқлик ҳиссини беради

Бодом ёғ ва клетчаткага бой бўлиб, вазн камайтиришга ёрдам беради. Ушбу ёнғоқни истеъмол қилиш ортиқча овқатланишнинг олдини олади, чунки бодом тўқлик ҳиссини беради ва иштаҳани бўғади. Бундан ташқари, ёнғоқ қонда шакар даражасини назорат қилади. International Journal of Obesity журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, олти ой давомида бодом истеъмол қилган аёллар ўз рационига бодомни қўшмаган бир гуруҳ респондентларга нисбатан вазн камайтиришга эришган.

Уйқу сифатини яхшилайди

Бодом уйқу сифатини яхшилайди. Бунинг сабаби шундаки, ёнғоқ танадаги мелатонин (уйқу гормони) ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қодир.

Холестеринни камайтиради

Бодом инсон организмига салбий таъсир кўрсатадиган LDL холестеринни камайтириши мумкинлиги исботланган. Ёнғоқ қондаги холестерин даражасини нормаллаштиришга ёрдам беради, бу вақт ўтиши билан саломатликни яхшилайди.

Юрак қон-томир касалликларининг олдини олади

Бодом юрак қон-томир тизимини ҳимоя қилувчи соғлом ёғли кислоталарга бой. Ушбу ёнғоқ таркибидаги озуқа моддалари юрак касалликларининг ривожланиш хавфини олдини олади. Юқори қон босимидан азият чекадиганларнинг рационига бодомни киритиш тавсия қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди