• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Голливуднинг энг намунали жуфтликларидан оила мустаҳкамлигини таъминлашга ёрдам берадиган тавсиялар

    Умуман олганда, ижодий касб эгалари турмушда узоқ вақт бир-бири билан келишмайди. Зарарли одатлар, иш билан банд бўлиш ва тез-тез саёҳатлар Голливуддаги юлдузли оилалар ажралишларининг асосий сабаби ҳисобланади. Айтилганидек, барча бахтли оилалар бир хил, ҳар бир бахтсиз оила ўзига хос тарзда бахтсиздир. Бироқ ҳатто энг кучли муносабатлар ҳам баъзида муаммоларга дуч келишини унутмаслик керак. Машҳурлар орасида эса, барча қийинчиликларга қарамай, узоқ йиллар давомида елкама-елка ҳаёт кечириб, фарзанд ва ҳатто набираларни тарбиялаётган жуфтликлар бор. Шунинг учун уларнинг бир нечта маслаҳатларига қулоқ тутишни таклиф қиламиз.

    Стинг: «Энг яхши дўстингиз билан турмуш қуринг»

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    37 йиллик муносабатнинг 20 йилида расмий никоҳ, ҳақиқий оила бўлиб яшаётган Стинг ва унинг рафиқаси Труди Стайлер барча жуфтлик учун бир нечта маслаҳатлар бера олиши шубҳасиз. Хонанда никоҳ ҳақида кўп нарса билишини айтган: «Бу қандайдир мўъжиза, лекин биз турмуш қуришни оддий деб ҳисобламаймиз. Биз дўстмиз, бир-биримизни севамиз, лекин аслида биз бир-биримизни жуда яхши кўрамиз ва бунинг фарқи бор. Севги бу эҳтирос ва ҳамма нарса, лекин аслида кимнидир севиш ва кимдир билан бирга бўлишдан завқланиш бироз бошқача тушунчалар, чунки иккинчиси анча узоқ давом этади. Шундай қилиб, агар севгилингиз энг яхши дўстингизга айланса, иккалангиз учун ҳам яхши бўлиши мумкин».

    Эшли Грем: «Ўйин ўйнанг»

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Орадаги низодан сўнг супермодель ва унинг турмуш ўртоғи Жастин Эрвин ҳар доим ярашиш учун ўйин ўйнашларини маълум қилди. Ўйиннинг моҳияти шундаки, улар бир-бирини мақтайди. «Жангдан сўнг ярашганга ўхшайсиз, аммо таранглик ҳали ҳам давом этаётганини биласизми? Мана, биз ундан қандай қутуламиз. Бу яхши тинчлантиради ва сиз шунчаки ҳақиқий ҳаётга қайтасиз », — дейди Грем.

    Хью Жекман: «Бир жамоа бўлинг»

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ўзининг шон-шуҳрати ва кўплаб нуфузли мукофотларига қарамай, «Энг зўр шоумен» юлдузи йигирма йилдан ортиқ турмуш қурган Деборра-Ли Фернесс ҳар доим биринчи ўринда туришини айтди. «Оскар тақдирлаш маросимида ҳам қўлимни юрагимга қўйиб, доим Дебга қарайман. Шундан сўнг хотиним келгунига қадар хонамда ҳеч кимни кўришни хоҳламайман. Чунки у менинг ўзагим, оиламизнинг асоси ва ҳаётимдир».

    Блейк Лайвли: «Биз битта вақтда ишламаймиз»

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Актрисанинг мустаҳкам никоҳи ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, юлдузли жуфтлик вақти-вақти билан бир-бирларини масхара қилиб, ижтимоий тармоқларда севгиларини изҳор қилишади. Бироқ суратга олиш ҳақида гап кетганда, Лайвли ва унинг эри Райан Рейнолдс уларнинг лойиҳалари муносабатларга халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилишади. «Эрим билан мен бир вақтнинг ўзида ишламаймиз, шунинг учун биз доимо биргамиз. Агар биримиз кетсак, бу бир кундан ортиқ давом этмайди», — дейди актриса.

    Крис Хемсворт: «Қанчалик чарчаган бўлсангиз ҳам, учрашиш шарт»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Албатта, баъзида ҳаёт мураккаб бўлиши мумкин. Аммо уч фарзандни тарбиялаётган Тор ва унинг рафиқаси Элза Патаки ролини ижро этувчи актриса ҳар доим романтик учрашувлар учун қўшимча вақт топади. «Фарзандингиз бўлса, бўш вақтнинг ҳар бир дақиқаси улар билан ўтади. Ва кейин сизда бир-бирингизга ҳеч нарса қолмайди. Шунинг учун ҳар беш йилда бир марта содир бўладиган бўлса ҳам, режалаштирилган сана борлигига ишонч ҳосил қилинг, чунки кўпинча жуда чарчаганлар ухлашни афзал кўради», — дейди Крис.

    Жессика Бил: «Бир хил қадриятларни баҳам кўринг»

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Актриса учун турмуш ўртоғи Жастин Тимберлейк билан муносабати муҳим аҳамиятга эга: «Бизда ўхшаш қадриятлар бор. Биз содиқлик ва ҳалолликка ишонамиз. Иккаламиз ҳам дам олишни яхши кўрамиз. Иккимизга ҳам худди шундай нарса ёқади».

    Уилл Смит: «Сизни муносабатлар устида қаттиқ ишлаш кутади»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Турмуш қуриш осон иш эмас. Ишонмасангиз, унда чорак асрдан бери бахтли турмуш қурган актёр ва унинг рафиқаси Жада Пинкетт Смитдан сўранг. Вақтинчалик ажралишларига ва турмуш ўртоғининг қўшиқчи Алсина билан хиёнат қилишига қарамай, эр-хотин биргаликдаги ҳаёт йўлларини давом эттирмоқда. «Биз ўзимиздан никоҳнинг сири нимада, деб сўрадик ва охиригача таслим бўлмаслик эканини билдик. Биз фақат ўз устимизда якка тартибда ишладик. Кейин бир-биримизнинг энг яхши томонларимизни кўрсатдик», — дейди икки фарзанднинг отаси.

    Салма Хаек: «Иш жадвалингизни унутинг»

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Салма ва турмуш ўртоғи Француа-Анри Пино учун кераксиз ижтимоий ҳодисалардан қочиш муваффақиятли муносабатларнинг калитидир. «Мен самимий инсонга турмушга чиқдим. Бу, эҳтимол, энг муҳим нарсадир. Биз барча уринишларда бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Биласизми, ҳаётимиз ўта кучли ижтимоийлашмаган. Чунки биз бирга вақт ўтказишни жуда яхши кўрамиз », — дейди актриса.

    Дэвид Бекҳэм: «Бир-бирингизга ишонинг»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Собиқ спортчи ва унинг рафиқаси Виктория Бекҳэм 1999 йилда турмуш қуришган ва ўшандан бери бир оила бўлиб яшаб келмоқда. Уларнинг муваффақиятли муносабатларининг сири нимада? «Биз 18 йилдан бери биргамиз. Эр-хотин бир-бирига ишониши керак. Ўйлайманки, бу муваффақиятли никоҳнинг сири», — дейди тўрт фарзанднинг отаси.

    Никол Кидман: «Бир-бирингизни яхши кўринг»

    Фото: Harper’s Bazaar

    Фото: Harper’s Bazaar

    Никоҳ ҳақида гап кетганда, севиб қолиш табиий ҳол. Аммо муносабатлардаги учқунни сақлаб қолиш Кидман ва унинг эри Кейт Урбаннинг тушунишича шундай: «Фақат бир-бирингизни севинг. Ва бу ҳақиқатан ҳам фойда берадиган ягона усул», — дейди Кидман.

    Мавзуга доир:

    • Голливуд юлдузларининг бахтли якун топмаган севги ҳикоялари (фото)
    • Голливуднинг узоқ йиллар давомида бахтли яшаб келаётган юлдузли жуфтликлари (фото)
    • Орол, акция ва ақл тиши: Машҳурларниг туғилган кунида олган энг ғайриоддий совғалари (фото)

    16.03.2022, 15:58   Изоҳ (0)   26817
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    15.03.2022, 20:21

    Умр йўлдошидан айрилган ва яна бахтини топа олган Голливуд юлдузлари (фото)

    15.03.2022, 16:43

    Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемир турмушга чиқмоқда

    15.03.2022, 14:55

    Биргина қўшиғи ортидан умрининг охиригача етадиган даромад олган юлдузлар (видео)

    15.03.2022, 12:58

    Instagram: Эгизак неварали бўлган Саида Раметова, Каниза Tashkent City’дан уй олганидан афсусда, Муқаддас Йигиталидан «калтак еди»

    14.03.2022, 22:40

    BAFTA-2022: Тақдирлаш маросимида барчанинг эътиборини тортган образлар (фото)

    14.03.2022, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.