Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

PayPal тўлов тизими Украинада тўлиқ ишлашни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизматида хабар берилди.

Энди украиналиклар PayPal орқали пул қабул қилишлари, интернетда тўловларни амалга оширишлари мумкин (унгача фақат Украинадан пул юбориш имконияти бор эди).

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

PayPal нима учун Ўзбекистонда йўқ? 

Ўзбекистон –PayPal’га қўшилмаган Марказий Осиёда ягона ва дунёда кам сонли мамлакатлардан бири. PayPal’да рўйхатдан ўтишда Ўзбекистонни ҳатто танлаб бўлмайди (гарчи мамлакат компания қора рўйхатига кирмаган):

Фото: «Дарё» / Paypal.com

Фото: «Дарё» / Paypal.com

PayPal’га муҳтож ўзбекистонликлар айланма йўллардан фойдаланишади — бошқа мамлакатлар, масалан, Қозоғистон орқали рўйхатдан ўтишади. Бироқ бу ноқулайлик туғдиради ва тизимнинг чекланган имкониятларидан фойдаланишга тўғри келади.

PayPal’нинг ўзи Ўзбекистонда нега ишламаётгани ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган, аммо ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бу мамлакатнинг яқин ўтмиши билан боғлиқлигини тахмин қилади:

Ҳақиқатан ҳам PayPal тизимида Ўзбекистон йўқ. Бунга менимча, Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида конвертация тизимининг ишламагани ва шу каби бошқа сунъий тўсиқлар сабаб бўлган деб ўйлайман, — дейди Шерматов.

Унинг сўзларига кўра, вазирликнинг Марказий банк ва Молия вазирлиги билан биргаликдаги вазифаси Ўзбекистонни PayPal’га киритишдир. 

Бундан олдинроқ PayPal’нинг Ўзбекистонда ишламаслиги бўйича Марказий банк вакиллари томонидан ҳам изоҳ берилган эди

Уларнинг сўзларига кўра, чекловни PayPal Ўзбекистонда бирор давлат органи ёки бошқа ташкилот билан келишмаган, муҳокама қилмаган ҳолда мустақил равишда ўрнатган.

Марказий банк мамлакатда WebMoney ва Qiwi каби тизимлар ишлаётганига эътибор қаратган — уларга Ўзбекистонда чиқарилган Visa, Mastercard, UnionPay ёки «МИР» карталарини боғлаб қўйиш мумкин.

Ўзбекистон томондан ҳеч қандай тўсиқлар йўқ, Марказий банк эса ўзи қўймаган чекловларни олиб ташлай олмайди. Қачонки PayPal Ўзбекистонда тегишли бўлинма очиб, миллий валюта – сўмда тўловлар ва амалиётларни амалга оширмоқчи бўлса, у ҳолда амалдаги қонунчиликка кўра, PayPal Марказий банкдан тегишли лицензия олиши ва ўрнатилган тартибда назорат ва кузатув остида бўлиши талаб қилинади, — дейилади Марказий банк хабарида.

Марказий банкда таъкидлашларича, PayPal ўзбекистонлик фрилансерлар томонидан ўта талабгир бўлиб, лекин компания чекловларни олиб ташламагунича, унинг ўрнига WebMoney, Qiwi ва бошка хизматлардан фойдаланиб туриш мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди