• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ун ва шакар нархлари кескин ошмайди. Россия ва Украинада экспортга қўйилган чекловлар ички бозоримизга таъсири қилмайди — Антимонополия қўмитаси

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Давлатов «Дарё» нашрига берган интервьюсида Ўзбекистонда шакар, буғдой ва ун экспорт-импорти, ушбу маҳсулотлар нархида кузатилиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

    Россия ва Украинада шакар экспорти тақиқланиши Ўзбекистон ички бозорига қандай таъсир қилади?

    Бугунги кунда кўп давлатлар геосиёсий вазиятдан келиб чиқиб шакар ва ун маҳсулотлари экспортига чекловлар жорий этмоқда. Хусусан, Россия ва Украина ҳам. Аввало, шакар маҳсулоти билан боғлиқ ҳолат ҳақида гапирсак. Ўзбекистонда 2021 йилда шакар импортига божхона божи ўрнатилган. Ўтган йили деярли тайёр шакар импорт қилинмаган. Ўзимизда 2 та маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчи завод мавжуд. Ҳар бирининг ишлаб чиқариш қуввати 600 минг тоннани ташкил этади. Улар маҳсулот хом ашёсини Бразилиядан олиб келади. Маҳсулот эса ўзимизда ишлаб чиқарилади.

    Ўтган йили 500 минг тоннадан зиёд шакар ички бозорга реализация қилинган бўлса, бор-йўғи 24 минг тонна тайёр шакар импорт қилинган. Шундан 5 минг тоннаси Россия, 3 минг тоннадан ортиқроғи Украинадан импорт қилинган. Россия ва Украинада шакар экспортига чекловлар жорий этилиши ички бозоримизга таъсир қилмайди. Бунинг таъминот бўйича ҳам, нарх борасида ҳам таъсири йўқ.

    Ҳозирда захирамизда 260 минг тоннадан зиёд шакар ресурсимиз мавжуд. Яъни бундан 50 минг тоннаси тайёр шакар, 200 минг тоннасининг хом ашёси олиб келинган (ресурс бор). Биржа савдоларида ойига 40-50 минг тонна шакар сотилади. Бугунги кундаги ресурсимизнинг ўзи камида 6 ойга етади. Бундан ташқари, ҳар куни қўшимча етказиб беришлар жорий қилинган. Масалан, 260 минг тонна ресурсимиз бўлса, эрта ё индинга унинг устига 50 минг тонна қўшилади. Бу доимий реализация қилиб борилмоқда.

    Шакар учун хом ашё тўлиқ таъминлаб бериляпти. Кейинги йилгача ҳам шакар хом ашёсини етказиб бериш бўйича муаммолар бўлмайди. Бу ҳақидаги хавотирлар ўринсиз.

    Улуғбек Давлатов

    Улуғбек Давлатов
    Фото: «Дарё»

    Дунёда шакар нархининг ўсиши Ўзбекистонда ҳам маҳсулот қимматлашишига олиб келадими?  

    Жаҳон биржаларида нархлар кескин ўсяпти. Лекин хорижий ҳамкорлар билан эришилган келишувга асосан бизда арзон биржа котировкалари бўйича битим имзолаб олинган. Биржадаги нарх кескин ошишига қарамасдан бизга хом ашё етказиб берилади.

    Бундан ташқари, логистикада ҳам, денгиз орқали ташишда ҳам анча муаммолар бор. Масалан, суғурта ва ҳарбий тўловлар ошмоқда. Бизнинг ишлаб чиқарувчилар эса нархлар кўтарилишидан аввал, 2022 йил якунигача арзон нархларда хом ашё етказиб бериш бўйича шартнома имзолашган. Логистика нархлари ошса-да, келишувга асосан бизга маҳсулотлар арзон нархда етказиб берилади. Бу биржада котировкалар ошиши, логистика нархлари кўтарилиши ҳам бизнинг маҳсулотлар нархига кескин таъсир этмайди, дегани. Нархлар барқарор, бир хил ушлаб турилади.

    Тўғри, нархлар умуман ошмайди, дея олмаймиз. Чунки валюта курси ошмоқда. Бу нархларга 1-1,5 фоизгача таъсир этиши мумкин.

    Бизда шакар ишлаб чиқарувчи 2 та завод («Ангреншакар» ва «Хоразмшакар») монополист корхоналар реестрига киритилган. Уларнинг устун мавқейини суиистеъмол қилмаслиги, нархларни сунъий оширмаслиги доимий назорат қилинади. Улар ҳар ойда ҳисобот топширади.

    Россия ва Украина буғдой ҳамда ун экспортига тақиқ қўйди. Ўзбекистонда бу маҳсулотлар нархи ва ҳажми аҳоли талаби учун етарлими?

    Буғдойга келсак, қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган ахборотга кўра, 2021 йилда қарийб 7 миллион тонна буғдой етиштирилган. Шундан 3 миллион тоннаси захирага олинган. Қолгани деҳқон ва фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилган. Бундан ташқари, бизда вақтинчалик тартиб жорий қилинган. Асосан, буғдой унининг нархи ҳам давлат назоратида турибди.

    Биз ун ва буғдойни, асосан, Қозоғистондан импорт қиламиз. Статистикага кўра, 2021 йилда Қозоғистондан 2 миллион тоннадан зиёд буғдой ва 400 минг тоннадан кўп тайёр ун импорт қилинган.

    Россиядан ун импорти умумий импортимизнинг 1 фоизини ҳам ташкил этмайди. 2021 йилда Украинадан буғдой ёки ун маҳсулоти умуман импорт қилинмаган. Россия ва Украинада унга жорий қилинган чекловлар бизнинг импортимизга таъсир кўрсатмайди.

    Дунёда бўлаётган воқеалар Қозоғистонга ҳам ўз таъсирини ўтказади. У ерда нархлар ошиши кузатилиши табиий. Аммо биз ҳукуматлараро келишувга эришганмиз. Унга асосан, маҳсулотлар келишилган нархда етказиб берилади. Нархлар ошиб кетмайди.

    Республика бўйича ҳам нархларни кескин ошиб кетмаслиги учун чоралар кўрилмоқда. Маҳаллий ун назорати «Ўздонмаҳсулот» корхоналари томонидан амалга оширилмоқда. Жойларга чиқиб нархлар ўрганилади. Агар сунъий оширилган нархлар аниқланса, тегишли чоралар кўрилади. Маҳаллий ун нархи давлат томонидан назоратга олингани учун импорт қилинган унни нархи ҳам назоратда ушлаб турилибди.

    17.03.2022, 20:20   Изоҳ (0)   42188
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк раиси Ўзбекистонда доллар курси кескин ошиб кетганига изоҳ берди

    17.03.2022, 20:08

    Самарқанд ҳокимига ўринбосар, Қашқадарё ҳокимига эса янги маслаҳатчи тайинланди

    17.03.2022, 19:22

    Сирдарёда ўзгалар номига 1,2 млрд сўм кредит расмийлаштирган собиқ банк ходимларига жиноят иши очилди

    17.03.2022, 19:15

    Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлигига қўшиб юборилди

    17.03.2022, 19:05

    Сенат Қашқадарёда Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди

    17.03.2022, 18:51

    Ўзбекистонга Япониядан 201 600 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

    17.03.2022, 18:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мени телевидениега чиқарилмасин, деган топшириқни ким берганини билмайман” — хонанда Хуршид Расулов “запрет”га тушгани ҳақида

    Мусиқа | 28 июн, 09:04

    Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 08:33

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.