• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлигига қўшиб юборилди

    Президентнинг «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Дарё»га маълум қилди.

    Қайд этилишича, фармон билан қуйидаги асосий ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Биринчидан, адлия тизимида ягона бошқарувни жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги бевосита Адлия вазирлигига, уларнинг ҳудудий тузилмалари эса ҳудудий адлия органларига қўшилди. Натижада бошқарув ходимлари сони 110 тага яъни 2,2 фоизга (биргина марказий аппарат 10 фоизга, яъни 356 тадан 320 тага) қисқартирилди. Қисқартирилаётган штатларнинг асосий қисмини раҳбар лавозимлар ташкил қилади.

    Ҳудудлардаги Давлат хизматлари бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк марказлари ҳудудий адлия бошқармалари таркибига ўтказилди. Тумандаги давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁо органлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари туман адлия бўлимлари билан бирлаштирилиб битта бинода фаолият юритувчи ягона Адлия бўлимларига айлантирилди, унинг таркибида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш бўйича алоҳида масъуллар фаолият юритади. Бу орқали интеллектуал мулк объектларини туман даражасида тезкор ҳимоя қилиш, аҳолининг турли ҳуқуқий муаммоларини битта идорага ташриф буюриб ҳал қилиб кетишига эришилади.

    Иккинчидан, вазирлик тизимидаги бир-бирини такрорловчи вазифа ва функциялар қайта кўриб чиқилиб, қисқартирилди. Вазирлик тизимидаги бошқарув тузилмалари 666 тадан 222 тага (67 фоизга), бир-бирини такрорловчи вазифалар 35 тадан 23 тага (34 фоизга) ва функциялар 388 тадан 215 тага (46 фоизга) қисқармоқда. Такрорловчи вазифа ва функцияларнинг қисқартирилиши бевосита ходимлар иш унумдорлиги ошишига, фуқароларнинг мурожаатлари тез ва самарали ҳал этилишига ёрдам беради.

    Учинчидан, Адлия вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастур доирасида бир-бирига боғлиқ бўлган давлат хизматларини, жумладан, кўчмас мулк ҳамда манзилга рўйхатга қўйиш, ногиронлик ва турли касалликларга оид нафақалар тайинлашни композит тарзда, яъни бир вақтда кўрсатиш тизимини жорий этиш орқали аҳолининг сарсонгарчилиги олди олинади. 1990—2016 йиллар оралиғида қабул қилинган ҳукумат қарорлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти таҳлил қилиниб, фуқароларга ва тадбиркорларга енгиллик яратиш нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқилади.

    Шунингдек, «э-шартнома» тизими ягона электрон портали яратилади, бу тизим орқали тадбиркорлар онлайн равишда турли шартнома намуналарини бепул олиши мумкин бўлади ҳамда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти вужудга келади. Халқ депутатлари кенгашларининг ҳудудлардаги ислоҳотлар устидан назоратини кучайтириш мақсадида депутатлик назоратининг янги шакли – «кенгаш сўрови» жорий этилади.

    Тўртинчидан, 2023 йилдан муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базада жамлаш тартиби жорий қилинади. Бугунги кунда муаллифлик ҳуқуқи объектлари турли ташкилотлар томонидан сақланмоқда ва кўп ҳолатларда уларнинг архив фондлари сақланмайди. Ягона база орқали муаллифлик ҳуқуқи объектларини кафолатли электрон сақлаш механизми яратилади.

    Бешинчидан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини илмий қўллаб-қувватлаш учун қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётини жойига чиққан ҳолда ўрганади. Мазкур ислоҳотлар натижасида адлия органларини бошқариш жараёнини режалаштириш ва ташкил этишга замонавий инновацион услублар, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражаси кенгайтирилади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон ССВ марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи вазифасидан озод этилди
    • Туризм ва спорт яна алоҳида вазирликларга ажратилди
    • Ўзбекистонда янги ташкил этилган вазирликларда қанча ходим ишлаши маълум қилинди

    17.03.2022, 19:05   Изоҳ (0)   17804
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенат Қашқадарёда Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди

    17.03.2022, 18:51

    Ўзбекистонга Япониядан 201 600 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

    17.03.2022, 18:29

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда Barclays банки ва White & Case ташкилоти раҳбарияти билан учрашди

    17.03.2022, 18:22

    Асосий ставка ошди. Таълим ва бошқа кредитлар энди нима бўлади?

    17.03.2022, 18:10

    Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2023 йилнинг декабрига қадар узайтирилиши кутилмоқда

    17.03.2022, 18:02

    ‘‘Ўзбекистонда валюта чеклови бўлиши режалаштирилмаган’’ — Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов

    17.03.2022, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.