Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Асосий ҳамкор давлатларда кузатилаётган иқтисодий вазият, уларнинг валюта курсларидаги кескин тебранишлар, жаҳон хом ашё ва энергия бозорларида нархларнинг ўсиши макроиқтисодий жиҳатдан ноаниқликлар ва хатарларни оширмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг ҳисоботидан маълум бўлди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистон ҳудудларида март ойининг биринчи ярмида энг кўп истеъмол қилинадиган товар нархлари 0,6 фоизга ошди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 фоизга ва хизматлар 0,2 фоизга ўсган.

2022 йил февраль ойи сўровлари натижаларига кўра, келгуси 12 ой учун аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,0 фоизни ташкил этди. Тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари эса ўтган ойга нисбатан 0,3 фоиз бандга ортиб, 14,6 фоизгача ошди.

Жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархларининг сезиларли даражада ўсаётганлиги, ташқи таклифнинг қисқариши ва географик жиҳатдан ўзгариши, истеъмол товарлари импортида логистика билан боғлиқ масалалар йил сўнгига қадар ички нархларга қўшимча босимни юзага келтириш эҳтимоллари ошмоқда.

Бу борада ҳукумат билан биргаликда ички бозорда маҳсулотлар таклифини кўпайтириб бориш, логистика билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, муқобил импорт йўналишлари орқали истеъмол товарларига бўлган талабни қондириш ва юзага келиши мумкин бўлган узулишларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриб борилиши айтилган. 

Шунингдек, асосий ставкани ошириш ва валюта бозорини барқарорлаштириш бўйича курилаётган жавоб чоралари келгусида инфляцион кутилмаларни жиловлаш ва аҳолининг миллий валютадаги даромадлари харид қобилятини сақлаб қолишга ҳам хизмат қилади.

Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани 17 фоизга оширгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар