Ўзбекистон банклари томонидан таклиф этилаётган миллий валютадаги омонатлар шартлари ва фоиз ставкалари манфаатли ҳисобланади. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов хабар берди.
Унинг фикрича, мамлакатда инфляция даражаси, айирбошлаш курси динамикаси ва омонатлар бўйича фоиз ставкалари орасидаги ижобийликни ҳисобга олинадиган бўлса, маблағларни миллий валютада узоқ муддат сақлаш тўғри қарордир. Ҳар қандай ҳолатда барча омонатчиларга маблағларнинг тўлиқ қайтарилиши давлат томонидан кафолатланади.
Энг муҳими, ноаниқлик шароитида ваҳима уйғотмаслик ва шошиб ўйламасдан қарорлар қабул қилмаслик керак. Тарих шуни кўрсатадики, ваҳима келтириб чиқарадиган иқтисодий йўқотишлар иқтисодий шокларнинг ўзидан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин, бу муҳим сабабдир, — деди Мамаризо Нурмуратов.Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани 3 фоизга ошириб, 17 фоизга кўтаргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)