• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Миллионлаб ёшлар муҳтожлик сабаб ўзи хоҳламаган касб ва ҳаётни танлашга мажбур». Суратларида Шарқ ва Ғарб дунёси умумлашган 26 яшар рассом билан суҳбат

    Менталитет соясига жойланган бирёқлама фикрларга қарамай, мустақил фикрлашдан тўхтамайдиган, бошқалардан ажралиб туришдан чўчимай, ўзи танлаган соҳа ортидан жамиятда ўрнини топаётган ёшлар бор экан, эртанги кунга бўлган умид ҳам сўнмайди. «Дарё» «Ҳали умид бор(ми)?» лойиҳаси доирасида ҳозирги таълим ва санъатга эски тизим билан қарамаслик керак, деб ҳисобловчи замонавий рассом Сардор Эркинов билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Танлаган касби билан келажакда Ўзбекистоннинг халқаро имижини ривожлантиришга ҳисса қўшишни истайдиган ёшларнинг борлиги қувонарли. Аҳолининг аксарияти асосли ва аксинча асоссиз сабабларга кўра куни ўтиши ва қорин ғамида яшаётган бир вақтда бундай ёшларни қўллаб-қувватлаш, дардини эшитиш керак, менимча. Акс ҳолда истеъдодли, ақлли кадрларни уларнинг қийматини муносиб баҳолайдиган мамлакатларга шундоқ бериб, ўзимиз ботқоққа ботиб кетаверамиз.

    «Болаликда ҳамма рассом бўлади»

    Асарларида шарқона нозикликни ғарбона услуб билан умумлаштираётган, долзарб муаммо, кечинма ва ноодатийликни акс эттираётган Сардор Эркинов 2018 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Дастгоҳли рангтасвир йўналишини тамомлаган.

    26 га кирган суҳбатдошимизнинг санъатга бўлган қизиқиши болалик пайти — оила аъзолари билан биргалашиб китоб ўқиш, эртак қаҳрамонларининг суратини чизиш, бувиси билан театрларга борган пайтларда куртак отган. «Болалигида сурат чизмаган ўғил-қиз бўлмайди, рассомлар эса ўша беғуборликни ўзида сақлаб қолган касб эгалари», — дейди у.

    Сардор Эркиновнинг устахонаси

    Сардор Эркиновнинг устахонаси
    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    «Касб танлашда эркак-аёл деб ажратмаслик керак»

    Уни одамларнинг рассомликни касб сифатида менсимаслиги, қизларга тўғри келмайди, эркак кишига эса ярашмайди, бунинг ўрнига савдо-сотиқ билан шуғулланиш керак, деган гаплар ранжитади. Бунинг ортидан қорин тўйдиролмайсан, деганлар хорижлик замонавий мусаввирларнинг суратлари миллионлаб маблағга сотилаётганидан бехабар. Унинг фикрича, шундай бир тарафлама хулосалар ва ижтимоий хоҳишларни қондириш важида ёшларнинг ўзи хоҳламаган касб бўйича ишлаши, истамаган ҳаётда яшашларига тўғри келиши ачинарли.

    «Дунё ўзгаряпти ва биз бугунги кунда санъатга ўтган аср ёки йиллардаги тизим билан қарай олмаймиз», — дейди у. Яна у таълим эски тизимда қолиб кетганига урғу беради. Шунингдек, хорижий тажрибалар, грант ва танловлар бизга татбиқ этилмаса, эртага нафақат санъат, балки иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда ҳам ортда қолиш мумкинлигини яширмайди.

    Унинг айтишича, катта пулга расм сотиб олиб, уни уйга илиб қўйиш мумкин, деган тушунча бизга ҳали кириб келмаган, одамлар буни энди-энди ўрганяпти. Ҳозиргача 10 дан ошиқ кўргазмалар қилган бўлса, уларнинг аксариятида картиналари сотилмаган, сарф-харажатини эса ўз ҳисобидан қоплаган.

    Фото: «Дарё»/ Дилруҳ Исомиддинова

    Бугун замонавий санъат билан боғлиқ мавзуда маърузалар ўқиш билан бирга, бир нечта ҳамкорликдаги лойиҳаларда арт-танқидчи ва креатив директор сифатида ҳам фаолият юритаётган Сардорнинг давлат ёки ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланса, ёш истеъдод эгалари мамлакат манфаати учун хизмат қилишига ишончи комил.

    Ёшларнинг қандай дарди бор?

    Институтни битириб ижод қиламан, халқимнинг маданиятини дунё миқёсида танита оладиган асарлар чизаман, деб бир ёшнинг ичида олов ёнса-ю, муҳтожлик рассомни синдирса ва у бошқа касбни танласа, ачинарли, дейди у. Ёш дўстимизни менталитетдан келиб чиқиб инсонлар муайян стандарт асосида яшаши: мактабни тугатиши, институтга кириши, уни тамомлаганидан кейин оила қуриб, болали бўлиши керак, деган тушунча ўйлантиради.

    Унинг фикрича, хорижий мамлакатларда ишлаб, юртини танитишни истаган ўғил-қизга «қўлингдан нима келарди, мен бозорда ишлаяпман, сен ҳам бозорга чиқ», мазмунидаги «маслаҳатлар» кўплаб ёшларнинг ўзига бўлган ишончини туширмоқда.

    Сардор Эркиновнинг устахонаси

    Сардор Эркиновнинг устахонаси
    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Жамиятда ҳамма нарсани қўл учида, хўжакўрсинга қилиш, бугунги куним ўтса бўлди, деган тизимда яшаш унинг ҳафсаласини ўлдиради. Бошқарувчи учун санъатнинг аҳамиятсизлиги, одамлар учун эса пул ва юқоридагиларнинг буйруғини тезроқ бажариш муҳимроқ эканини таъкидлайдиган Сардор Европага кетгани билан европалик рассом бўлиб қолмаслиги, у ерда ўзбек маданиятини танитадиган санъат асарлари яратишни хоҳлашини қўшимча қилади.

    Суҳбатнинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Гулираъно Мусаева суҳбатлашди. 

    Тасвирчи ва монтажчи – Маъмуржон Обраҳматов. 

    14.03.2022, 07:30   Изоҳ (0)   109932
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.