Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова май ойида ҳам беш кунлик «Носталгй» деб номланган концерт дастурини тақдим этади. Ушбу концерт дастури примадоннанинг 80—90 йилларда ижро этган хит қўшиқларидан иборат бўлади. Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи ва продюсери Мансур Агалиев «Дарё»га берган интервьюсида концертда кутилаётган янгиликлари ҳақида маълумот берди.

«Одамлар болалик ва ёшлик даврлари билан боғлиқ хотираларни ёдга олиб, эшитадиган қўшиқлари бор. Шунинг учун ностлжи йўналишида ҳам концерт қилиш ғояси туғилди. Концертда агар улгура олсак, махсус дастур орқали марҳум санъаткорларни саҳнада «жонлантирамиз». Масалан, Юлдуз Обид Асомов билан ‘Лаълихон’ деган дуэтни ёнма-ён туриб куйлайди ёки Руслан Шарипов раҳматли билан айтган дуэтини саҳналаштирамиз. Унинг иши катта экан. Шундай ниятимиз бор, агар улгурсак, Худо хоҳласа бўлади», — дейди Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи ва продюсери Мансур Агалиев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар