Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан сувсизлик муаммосидан қийналаётган 615 та хонадоннинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси ҳал этилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги

Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги

Қайд этилишича, туманнинг Оқиртма қишлоғида иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси Ҳусниддин Жумаев ташаббуси билан ҳудудда бир вақтнинг ўзида 400 метр/куб ичимлик суви тўпланадиган ҳовуз қурилмоқда.

«Оқиртмада ёз фаслида ичимлик суви билан боғлиқ муаммо юзага келарди. Қишлоққа 54 километр узоқликда жойлашган Торқопчуғай қишлоғидан сув келтирилади. Бироқ йўлда Оқиртмадан ташқари яна бешта қишлоқ борлиги, шунингдек, қишлоқдаги мавжуд ҳовуз сиғими камлиги боис йиғилган сув аҳолига етмасди. Шу боис қишлоқ аҳли ёзда сувсизликка дуч келарди. 2021 йилда эса сувнинг тоннасини 40 минг сўмдан сотиб олиб ичишга ҳам мажбур бўлган. Ҳоким ёрдамчиси сифатида иш бошлаганимдан сўнг, энг аввало шу муаммога ечим топишга уриндим. Аҳоли жонкуяр ва фидойи бўлгани боис ташаббусимни қўллаб-қувватлаб, ҳашар йўли билан бир вақтнинг ўзида 4 минг метр/куб сув тўпланадиган, 1977 йил қурилган ва айни кунда яроқсиз ҳолга келиб қолган ҳовузни таъмирлашга киришдик. Тез орада ҳовузимиз ишга тушиб, қишлоқ аҳлини қийнаб келаётган сув муаммоси ечимини топади», — дейди ҳудудда иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси Ҳусниддин Жумаев.

Ҳоким ёрдамчисининг қўшимча қилишича, ҳовуз таъмири учун сарфланиши кўзда тутилган 150 миллион сўм маблағ аҳолининг шахсий маблағи, шунингдек ҳомий тадбиркорлар ёрдамида тўпланган бўлиб, аҳоли ўз муаммосига ўзи ечим топган.

«Мазкур ҳовуз ишга тушса, қишлоқдаги 615 та хонадонда яшовчи 3582 нафар аҳолининг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси ечимини топади. Ва Торқопчуғайдан келаётган сув увол бўлмай, бир вақтнинг ўзида 4 минг метр/куб сув захираси яратилади. Ва қишлоқ аҳолиси ёзда сувсизлик муаммосига дуч келмайди», — дейди Деҳқонобод сув таъминоти корхонаси бошлиғи Суюн Алланазаров.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг қўшимча қилишича, туман ҳокими Зоир Алиқулов Ҳусниддин Жумаев ташаббусини қўллаб-қувватлаб, шу қишлоқ учун сув тарқатиш шохобчаси қуриб берилишини ўз зиммасига олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар