Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 3 296 000 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 57 011 423 дозага етди.

Улардан:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси «Спутник V»;
  • 6 322 860 дозаси Moderna;
  • 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 45,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди. Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши 11 015 985 доза вакцина захираси мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ўзбек-хитой вакцинасининг 1 458 820 дозадан иборат биринчи партияси 2021 йилнинг 30 сентябрь куни топширилганди. 13 октябрь куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи партияси ишлаб чиқарилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилган эди. 21 октябрда эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 2,7 миллиондан ортиқ дозаси, 12 февралда 910 мингдан ортиқ дозаси эмлаш учун топширилганди.

Аввалроқ Колумбияда ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилгани, ўзбек-хитой вакцинасининг кучайтирилган дозаси «омикрон»дан деярли 100 фоиз ҳимоя қилиши тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди